Get Mystery Box with random crypto!

Dorixona 💊

Alamat saluran: @dorixona
Kategori: Olahraga
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 102.02K
Deskripsi dari saluran

САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар.
👉Reklama uchun: @Udroid_admin
Reklama: @shokin_pricee
@Social_Energy_UZ
tg.segroup.me?uz
📌Асло касал бўлманг

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 60

2023-10-12 13:38:40
Жигарни токсинлардан тозалашнинг оддий усули

Фойдали шарбат
1 та лавлаги, 2 та олма ва бир боғ сельдерейдан янги чиқарилган шарбат тайёрланг. Ана шу шарбатдан ҳар куни 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун) овқатдан ярим соат олдин 1 ошқошиқдан истеъмол қилинг.

Бодринг ва сельдерей
1 дона бодринг ва 1 боғ сельдерей илдизини майдаланг, 300 мл сув қўшинг. Ушбу шарбат кун давомида ичиш учун идеал шарбатдир.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
32.2K viewsedited  10:38
Buka / Bagaimana
2023-10-12 13:38:40
Қовун ва тарвузни бирга ейиш мумкинми?

Қовунни ҳеч нарса билан бирга истеъмол қилмаган маъқул. Чунки етарли даражада ҳазми оғир маҳсулот. Шунинг учун, қовунни алоҳида егулик сифатида тонгда ёки тушдан кейин ейиш мақсадга мувофиқ.

Агар сиз ҳали ҳам тарвуз ва қовунни бирга истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, унда ҳар иккисидан ҳам 1 бўлакдан ортиқ емаслик зарур.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
32.2K viewsedited  10:38
Buka / Bagaimana
2023-10-11 12:35:02
Ўпкадаги балғамдан қандай халос бўлиш мумкин?

Таркиби
50 гр янги суюқ асал, 0,5 кг пиёз, 1 л тозаланган сув, 0,5 кг шакар

Тайёрланиши
Пиёзни тозаланг ва майдаланг, сўнгра тоза сувни идишга қуйинг ҳамда унга шакар ва пиёз қўшинг. Аралашмани тахминан уч соат давомида паст оловда қайнатиб олинг, сўнгра бир оз совитиб, асал қўшинг.

Қайнатмани қопқоғи маҳкамланадиган идишга (шиша ёки банка) қуйинг. Овқатдан кейин кунига беш-олти ош қошиқ истеъмол қилинг.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
32.3K viewsedited  09:35
Buka / Bagaimana
2023-10-11 12:35:02
Организмида холестерин даражаси юқори бўлган инсонларга нима ейиш мумкин эмас?

Ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар.
Ёғли гўшт, қаймоқ, сариёғ, тухум сариғи, икра.

Жигарни оғирлаштирадиган овқатлар.
Спиртли ичимликлар, консервалар, колбаса ва ярим тайёр маҳсулотлар.

Хурмо ва кокос мойи.
Ушбу моддалар кўп миқдорда "ёмон" холестеринни ўз ичига олади. Улар турли хил қандолатчилик, музқаймоқ ва ширинликлар таркибида мавжуд бўлади.

Ушбу қоидаларга риоя қилиш орқали холестерин миқдори самарали тарзда камаяди ва атеросклероз ривожланишининг олди олинади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
27.5K viewsedited  09:35
Buka / Bagaimana
2023-10-09 09:25:49
Нонуштанинг энг фойдали хусусиятлари

Нонушта метаболизмни тезлаштиради, овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради;
Соғлом овқатланишнинг бош омили;
Кайфиятни яхшилайди;
Уйқудан кейин барча тизимлар барқарорлигини таъминлайди

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.4K viewsedited  06:25
Buka / Bagaimana
2023-10-09 09:25:49
150 гр қовурилган картошка қаламчасининг зарари 2,5 қути сигаретнинг салбий оқибатига тенг

Қовурилган картошкада акриламид деб номланган модда бор, бу исботланган канцероген воситасидир. У углеводларни юқори иссиқлик билан қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлади. Битта қути тамакида 20 микрограм, картошка қаламчасида эса 50 микрограм акриламид мавжуд!

Шунинг учун ҳам фаст-фудни доимий тарзда соғлом овқат ўрнида истеъмол қилиш мумкин эмас.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.4K viewsedited  06:25
Buka / Bagaimana
2023-10-08 16:08:33
Қулоқ саломатлиги бўйича муҳим тавсиялар

Ёш ўтиши билан эшитиш кескинлиги пасаяди - буни ҳамма билади. Аммо баъзи фойдали тавсиялар орқали бу жараённи секинлаштириш мумкин.

1. Баланд товушлардан сақланинг
Масалан, телевизор, компьютер, қулоқчин ёки радионинг овоз баландлиги ўртача даражада бўлиши керак.

2. Қулоқларингизни мунтазам тозаланг
Уларни фақат сув билан ювинг. Эшитиш аъзоларимиз тўғри ишлаши учун минимал миқдордаги мум керак бўлганлиги сабабли қулоқдаги мумни барчасини олиб ташлашга шошилманг.

3. Кучли шамолдан эҳтиёт бўлинг
Қулоқларда ҳаддан ташқари тезликда айланиб юрадиган ҳаво оғриқ ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Велосипед ҳайдаганда ёки югурганда шамолдан қулоқларни ҳимоялашга ҳаракат қилинг.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.4K viewsedited  13:08
Buka / Bagaimana
2023-10-08 14:22:53
Агар тиш ютиб юборилса, нима қилиш керак?

Тиш ютилса, бошқа ёт жисмлар сингари танани тарк этади.

Бундай пайтда организмга тушган ёт жисм бир неча кун ичида бутун овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтади ва йўғон ичак орқали танадан чиқариб юборилади.

Бу ҳолатда бошқа усуллардан фойдаланишга умуман эҳтиёж қолмайди.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.3K viewsedited  11:22
Buka / Bagaimana
2023-10-08 14:21:58
Қандай маҳсулотлар ёғни тезроқ эритишга ёрдам беради?

Аччиқ қизил қалампир таркибидаги мавжуд моддалар ёғларнинг эришини тезлаштиради ва энергия сарфини оширади, қорин ёғларидан халос бўлишга ёрдам беради.

Кўк чой кўпроқ калория сарфлашга ёрдам беради.

Ялпиз калория сарфини оширади, ёғли таомлар туфайли килограмм ортишининг олдини олади ва инсулин сезгирлигини ўзгартиради.

Ёғли балиқ таркибида омега-3 ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.2K viewsedited  11:21
Buka / Bagaimana
2023-10-07 12:34:50
Сельдерей уруғлари суякларни мустаҳкамлайди

Сельдерей уруғлари суяк саломатлигини қўллаб-қувватлайди, чунки улар кальций ва магнийга бой.

Ушбу минераллар остеопороз, синиш ва шикастланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Мутахассислар сабзавот уруғларини пишлоқ, йогурт, кўкатлар ва балиқ каби мустаҳкамловчи бошқа озиқ-овқатлар билан бирга истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
56.1K viewsedited  09:34
Buka / Bagaimana