Get Mystery Box with random crypto!

Dorixona 💊

Alamat saluran: @dorixona
Kategori: Olahraga
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 102.02K
Deskripsi dari saluran

САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар.
👉Reklama uchun: @Udroid_admin
Reklama: @shokin_pricee
@Social_Energy_UZ
tg.segroup.me?uz
📌Асло касал бўлманг

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 61

2023-10-07 12:34:50
#Билиб_қўйган_яхши

Агар сиз терингизни куйдириб олган бўлсангиз, шунчаки қовоқ мағзини куйган жойга қўйиб туринг, бу оғриқни йўқотишга ёрдам беради.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
62.1K viewsedited  09:34
Buka / Bagaimana
2023-10-06 13:00:43
Кўз атрофидаги ажинларга қарши табиий ниқоблар

2 чой қошиқ сметана 1 чой қошиқ майда тўғралган петрушка билан аралаштирилади. Ниқобни кўз атрофидаги терига қўлланг, 15 дақиқадан сўнг ювинг.

1 чой қошиқ асални 1 тухум сариғи билан аралаштиринг. Кўз қовоқларининг терисига қўлланг. 15 дақиқадан сўнг ювинг.

Бир бўлак оқ нонни озгина иситилган ўсимлик мойида намланг. Олинган массани кўз атрофидаги терига суртинг, 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
29.1K viewsedited  10:00
Buka / Bagaimana
2023-10-06 13:00:43
Нима учун эркаклар сут маҳсулотларини истеъмол қилишлари муҳим?

Биламизки, кўпчилик эркаклар сут маҳсулотларини хушлашмайди. Аммо бу нотўғри. Бу маҳсулотлар, айниқса, эркаклар учун ҳам жуда фойдалидир.

Витаминлар ва минераллар: Сут таркибида А, D, Е ва Б гуруҳи витаминлари, шунингдек, калий ва магний каби минераллар мавжуд. Ушбу озиқ моддалар тананинг нормал ишлашини, жумладан, иммунитет ва асаб тизимини ҳамда метаболизмни қўллаб-қувватлайди.

Меъёрий вазн. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сут маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш эркакларда семириш ва ортиқча вазн хавфини камайтириш билан бирга тўйиш ҳиссини рағбатлантиради ва иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради.

Юрак-қон томир саломатлиги: Сут калийга бой бўлиб, қон босимини пасайтириш ва юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
29.2K viewsedited  10:00
Buka / Bagaimana
2023-10-05 16:07:06
Болаларга бериш керак бўлган кўкатлар

Дастлаб, сиз боланинг овқати учун шивитдан фойдаланишингиз мумкин. Бу яшил ўсимлик 8 ойликдан бошлаб овқатга қўшилиши мумкин, чунки у иштаҳани ва овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради.

Петрушка С витамини ва кальцийга бой, шунинг учун бола бир ёшга тўлганида уни болалар салатига киритиш керак.

Сельдерей болалар ва катталар учун ҳақиқий фойдали озуқадир. У 9-10 ойдан бошлаб таомларга қўшилиши мумкин, чунки у органик натрий, магний ва темир, калий, фосфорни ўз ичига олади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.6K viewsedited  13:07
Buka / Bagaimana
2023-10-05 16:07:05
Ҳожатхонада узоқ вақт ўтиришнинг зиёни борми?

Ҳожатхонада узоқ вақт ўтириш пайтида тос аъзоларида қон айланиш жараёни секинлашади, натижада оёқларнинг сезгирлиги сезиларли даражада камаяди.

Бундан ташқари, бу ҳолат бир қатор муаммоларни юзага келтириб чиқариши мумкин:

тўғри ичакнинг яллиғланиши,
бавосирнинг пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.7K viewsedited  13:07
Buka / Bagaimana
2023-10-04 13:54:10
Барча турдаги юзлар учун универсал ниқоб

Тухум сариғи - 1 дона.
Сметана - 1 чой қошиқ.
Алоэ шарбати - 1 чой қошиқ.

Тухум сариғи, сметана ва алоэ аралаштирилади. Кенг чўтка билан юз ва бўйин терисига қатлам-қатлам қилиб суртилади. Ҳар бир янги қатламни суртишдан аввал эскиси қуритилади. Ниқоб юзда 20 дақиқага қолдирилади.

Шундан сўнг юз илиқ сув билан ювилади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
34.6K viewsedited  10:54
Buka / Bagaimana
2023-10-04 13:54:10
Қора мурчдан фойдаланишнинг ноодатий усули

Қора мурч антибактериал ва антисептик хусусиятларга эга.

Шунинг учун, ошхонада бехосдан қўлингизни кесиб олсангиз, майдаланган қора мурч қон кетишини тўхтатишга ёрдам беради.

Қўлингизни совуқ сув ва совун билан ювинг, сўнгра ярага бир оз қалампир сепинг. Шундан сўнг, бошқа қўлингиз билан зарарланган жойни босинг. Сиз ёниш ҳиссини сезмайсиз ва қон кетиш тўхтайди.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
34.7K viewsedited  10:54
Buka / Bagaimana
2023-10-03 07:44:31
Вафли таркибида шакар ва ёғнинг зарарли аралашмаси мавжуд

Шакар ёғлар билан биргаликда қонни қуюқлаштиради! Қуюқ қон эса юрак касаллиги, тромбозга олиб келади.

Вафли танлашда уларнинг таркиби билан танишиб чиқинг. Водородланган ёғни ўз ичига олган ширинликни сотиб олмаслик керак.

Мевали вафлилар камроқ зарарли ҳисобланади. Сиз ҳеч бўлмаганда калория таркибига қарашингиз керак. Транс ёғли вафлилар - 520 ккал, мевалилари эса 330 ккал озуқавий қийматга эга.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
18.9K viewsedited  04:44
Buka / Bagaimana
2023-10-03 07:44:30
Қовунни қандай маҳсулотлар билан истеъмол қилиш мумкин эмас?

Агар сиз юқори калорияли ширинликларни қовун билан алмаштирсангиз, вазнни назорат қилишингиз ва ширинликларга бўлган иштиёқни камайтиришингиз мумкин. Бу полиз экини овқатдан кейин ширинлик ўрнида истеъмол қилиш учун муқобил вариантдир.

Қовунни бошқа овқатлардан алоҳида истеъмол қилиш керак, лекин оч қоринга эмас. Тушлик ёки кечки овқатдан бир соат ўтгач ейиш энг маъқул вақтдир.

Қовунни совуқ сув, сут ва спиртли ичимлик билан бирга истеъмол қилмаслик керак. Бу овқат ҳазм қилиш фаолиятини бузади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
19.8K viewsedited  04:44
Buka / Bagaimana
2023-10-02 11:23:14
"Пул дарахти"нинг давоси бисёр

"Пул дарахти" сифатида ҳам танилган бу ўсимликни алоэ билан солиштириш мумкин бўлган жуда кўп фойдали хусусиятлари борлигини ҳамма ҳам билмайди.

Унинг барглари шарбати ва мағзи яралар, кесилган ва тирналган жойларни даволовчи қимматли гиёҳдир. Шарбатининг таркиби яллиғланишнинг олдини олишга ёрдам беради.

Шиш ва теридаги кўкаришларни қайтаради ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Ўсимлик лаблардаги учуқ билан самарали курашади. Дудоқларни ҳар ярим соатда унинг шарбати билан мунтазам равишда артиш учуқдан халос бўлишга ёрдам беради (шарбатни шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйманг).

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
34.9K viewsedited  08:23
Buka / Bagaimana