Get Mystery Box with random crypto!

Қулоқ саломатлиги бўйича муҳим тавсиялар Ёш ўтиши билан эши | Dorixona 💊

Қулоқ саломатлиги бўйича муҳим тавсиялар

Ёш ўтиши билан эшитиш кескинлиги пасаяди - буни ҳамма билади. Аммо баъзи фойдали тавсиялар орқали бу жараённи секинлаштириш мумкин.

1. Баланд товушлардан сақланинг
Масалан, телевизор, компьютер, қулоқчин ёки радионинг овоз баландлиги ўртача даражада бўлиши керак.

2. Қулоқларингизни мунтазам тозаланг
Уларни фақат сув билан ювинг. Эшитиш аъзоларимиз тўғри ишлаши учун минимал миқдордаги мум керак бўлганлиги сабабли қулоқдаги мумни барчасини олиб ташлашга шошилманг.

3. Кучли шамолдан эҳтиёт бўлинг
Қулоқларда ҳаддан ташқари тезликда айланиб юрадиган ҳаво оғриқ ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Велосипед ҳайдаганда ёки югурганда шамолдан қулоқларни ҳимоялашга ҳаракат қилинг.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!