Get Mystery Box with random crypto!

Dorixona 💊

Alamat saluran: @dorixona
Kategori: Olahraga
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 102.02K
Deskripsi dari saluran

САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар.
👉Reklama uchun: @Udroid_admin
Reklama: @shokin_pricee
@Social_Energy_UZ
tg.segroup.me?uz
📌Асло касал бўлманг

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 70

2023-09-03 07:00:40


МУСТАҲКАМ ИРОДАЛИ НОГИРОН КИШИНИНГ МЎЖИЗАСИ

YouTube: https://www.youtube.com/c/NutvaComplex?sub_confirmation=1&id=telegram

2 йил аравачада эдим, жойимдан тик туришимга ишонмас эдим !

Табиб ва жамоаси жуда кўп беморлар билан кўришиб, мингдан ортиқ самимий фикр ва раҳматларни эштган. Лекин бугунги отамизнинг тарихи ва натижаси бизни ва албатта сизни ҳам кўз ёш тўкишизга сабаб бўлади. Тошкент вилояти Бекобод туманидан бўлган Нурали Юнусов 64 ёшида ногирон бўлиб қолиб, аравачада ҳатто ҳаракат қила ололмаган. ''
6 йил уйда ётиб қолдим жойимдан туриш орзу эди , 3 ойда яхши бўлдим, аравачага ўтириш ҳатто орзу боган, раҳмат сизларга бутун Ўзбекистон аҳлига қўлимни кўтариб айтаман, ичинглар ётиб қолган эдим шундай яхши болдим, Меҳр бериб ичинглар чин ҳақиқат ҳамаси жойимдан тик туришимга ишонмасдим ҳатто '' - деб таъсирли ва чин қалбдан бизга раҳматлар айтди.

Бир инсоннинг орзусини амалга ошишига биз сабабчи бўлганимиздан мамнунмиз!

Маълумот учун
+99871-208-82-82

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул

YouTube| Instagram| Website| Facebook
27.3K views04:00
Buka / Bagaimana
2023-09-02 13:44:11
Эски пардоз воситаларидан фойдаланманг

Муддати ўтган косметика воситалари сиз ўйлаган даражада хавфсиз эмас. Суюқ бўяниш маҳсулотларида бактериялар тезда ривожланади, шунинг учун муддати ўтган косметика конъюктивит, блефарит ва бошқа касалликларнинг манбаи бўлиши мумкин.

Шунингдек, дўконларда очиқ турган косметика воситаларидан ёки ниқоблардан фойдаланманг. Бир маҳсулотдан кўпчиликнинг фойдаланиши ҳам тўғри эмас. Бу оддий гигиена қоидалари бўлиб, уларга амал қилмаслик натижасида бактериялар тарқалиши юзага келиши мумкин.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.3K viewsedited  10:44
Buka / Bagaimana
2023-09-02 13:43:26
Хантал бўғимлардаги оғриқни енгиллаштиради

Ушбу оддий рецепт бўғимларда оғриқ ва ноқулайликни бартараф этишга ёрдам беради. Бунинг учун 50 г хантал кукуни, 50 мл спирт ва 3 та тухум оқи керак бўлади.

Тухум оқини алоҳида идишда кўпиртириб олинг. Сўнгра хантални спирт билан яхшилаб аралаштиринг. Барча маҳсулотларни қўшинг ва бир хил масса ҳолига келтиринг. Тайёр малҳамни музлатгичда сақланг.

Ётишдан олдин оғриётган бўғимларга малҳам суртинг, сўнгра бутун тун жун рўмол билан боғлаб қўйинг. Биринчи муолажадан сўнг сезиларли енгилликка эришасиз.

Оғриқдан буткул халос бўлиш учун одатда 8-10 марта муолажа ўтказиш талаб этилади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.3K viewsedited  10:43
Buka / Bagaimana
2023-09-01 13:54:53
Сепкилнинг табиий даволари

Сепкилли кишилар ўзларини мумкин қадар қуёш нури таъсиридан сақлашлари керак. Бунинг учун кечқурун уйқуга ётишдан олдин терининг сепкилли қисмига кефир, қатиқ, бодринг ёки қора смородина сувини суртишлари керак бўлади.

Кечқурун 1 стакан совуқ сувга бир нечта бўлак лимон солиб, тиндириб қўйилади. Эрталаб кўчага чиқишдан олдин юзнинг сепкилли қисмига суртилади.

Бундан ташқари, жазирама иссиқ кунларда юзни қуёш нуридан сақлаш учун соябондан фойдаланиш керак. Буни доимий тарзда бажариб турадиганларни сепкил ва доғлар ортиқча безовта қилмайди.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.7K viewsedited  10:54
Buka / Bagaimana
2023-09-01 13:54:06
Картошка суви шифобахш хусусиятларга эга

Ушбу дамлама буйрак-тош касалликларида тошларни майдалаш ва туширишга ёрдам беради.

Бунинг учун керак бўлади:

1 кг. картошка.
6 л. сув.

Картошкани пўстлоғи билан паст оловда 4 соат давомида пиширинг.
Картошка жуда юмшоқ бўлиши керак.
Енгил туз қўшинг, суюқликни тўкиб ташламанг, пюре тайёрланг.
Тайёр масса бир неча соатга қолдирилади.
Картошка пюреси устида суюқлик ҳосил бўлади - бу картошка суви.

Бу сувни ажратиб олинг ва ҳар куни овқатдан 30 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ичиб туринг. Муолажа давомийлиги 40 кун.

Даволаниш вақтида тухум, гўшт ва сут маҳсулотлари истеъмолини камайтириш лозим.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.9K viewsedited  10:54
Buka / Bagaimana
2023-08-31 12:50:08
Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади?

Меъёрдагидан кам уйқу асосан марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.

Масалан ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.

Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир.

Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.

Билиш лозимки, уйқу вақтида гўдакнинг қонига соматотропин гормонининг 90 фоизи ажралиб чиқади. У чақалоқнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
26.0K viewsedited  09:50
Buka / Bagaimana
2023-08-31 12:49:03
Линза билан ухлаш мумкинми?

Кўзнинг шох пардасида қон ва лимфа томирлари мавжуд эмас ва у кислородни асосан атроф-муҳит ҳамда кўз ёши плёнкасидан олади.

Кўз қовоқлари остидаги контакт линзалари ҳаво ва кўз ёш суюқлигининг киришига тўсқинлик қилади. Бу гипоксия ва шох парданинг шишишига сабаб бўлади.

Сиз кислородни яхши ўтказадиган ва кўзни намлайдиган, кеча-ю кундуз ишлатиш мумкин бўлган контакт линзалардан фойдаланишингиз мумкин. Улар гипоксияга олиб келмайди, аммо офтальмологлар бундай маҳсулотларни ҳам бир кечадан ортиқ кўзда қолдиришни тавсия этишмайди.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
24.5K viewsedited  09:49
Buka / Bagaimana
2023-08-30 14:12:14
Помидор яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга

Помидор ликопенга бой. Ушбу модданинг кучли яллиғланишга қарши таъсири борлиги исботланган. Қизиғи шундаки, юқори ҳарорат таъсирида ликопен концентрацияси камаймайди, балки деярли икки баробар ортади. Ликопеннинг тавсия этилган дозаси йўқ, аммо баъзи далиллар инсонга кунига 7 мг кераклигини кўрсатади.

Помидор истеъмол қилиш семизлик билан боғлиқ юрак хасталиклари хавфининг олдини олиш мумкин.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
22.8K viewsedited  11:12
Buka / Bagaimana
2023-08-30 14:11:49
Қалқонсимон без учун фойдали маҳсулотлар

Олма. У барча тана тизимларига ижобий таъсир кўрсатади, патоген бактерияларни ўлдиради. Қалқонсимон без учун фойдаси шуки, бу мева саратон ҳужайраларидан ҳимоя қилиши билан қимматлидир.

Денгиз маҳсулотлари. Уларда танамизнинг иммунитет тизимини рағбатлантирадиган Б12 витамини ва цинк мавжуд.

Денгиз ўтлари. Таркибида йод ва яна 40 га яқин витамин ва қалқонсимон без касалликларидан ҳимоя қилувчи элементлар мавжуд.

Пиёз. Қалқонсимон без, жигар ва юрак учун фойдали.

Кўк мевалар. Қалқонсимон бездаги гормонал узилишларни бартараф этишга ёрдам беради.

Балиқ. Қалқонсимон безнинг яхши ишлаши учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислотасига бой.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
16.7K viewsedited  11:11
Buka / Bagaimana
2023-08-29 09:21:28
Гречка - холестерин ва шакарни камайтиради

Гречка "ёмон" холестерин даражасини пасайтиришга ва қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу маҳсулот диабет билан оғриганлар учун ҳам фойдалидир, чунки улар қондаги глюкоза даражасини пасайтиради.

Канададаги Манитоба университети тадқиқотчилари 2-тоифа қандли диабетда гречка маҳсулотларини истеъмол қилиш қанд миқдорини тахминан 12-19 фоизга камайтиришини аниқлашди.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
20.7K viewsedited  06:21
Buka / Bagaimana