Get Mystery Box with random crypto!

Dorixona 💊

Alamat saluran: @dorixona
Kategori: Olahraga
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 102.02K
Deskripsi dari saluran

САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар.
👉Reklama uchun: @Udroid_admin
Reklama: @shokin_pricee
@Social_Energy_UZ
tg.segroup.me?uz
📌Асло касал бўлманг

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 69

2023-09-05 09:45:03
Ошқозон саломатлиги учун керак бўладиган муҳим маслаҳатлар

Кунига 5-6 марта овқатланишга ҳаракат қилинг.

Кечки овқатни ётишдан 2-3 соат олдин ейиш керак. Кейинроқ сув ичиш мумкин.

Чой ва қаҳвани шакарсиз ичинг.

Картошкани ҳафтасига кўпи билан 3 марта истеъмол қилиш мумкин. У қайнатилган ёки пиширилган бўлиши керак.

Ҳамма мевалар ҳам озишга ёрдам бермайди. Банан ва узум - бу парҳез пайтида сиз тақиқлашингиз ёки оз миқдорда истеъмол қилишингиз керак бўлган мевалар.

Агар сиз очлик кунларини яхши кўрсангиз, шуни билингки, ҳафтада бир марта бундай кунни ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
32.9K viewsedited  06:45
Buka / Bagaimana
2023-09-05 09:45:02
Юриш танага қандай таъсир қилади?

3 дақиқа юриш қон босимини пасайтиради.
5 дақиқа тоза ҳавода юриш кайфиятни яхшилайди.
10 дақиқа юриш ижодий фикрлашни яхшилайди.
15 дақиқа овқатдан кейин юриш қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
30 дақиқа юриш вазнни камайтиришга ёрдам беради (юриш тезлигига қараб).
40 дақиқа юриш қарияларда юрак ишемик касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради.
90 дақиқа юриш депрессив фикрлашни камайтиради.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
32.6K viewsedited  06:45
Buka / Bagaimana
2023-09-05 08:01:01

33.6K views05:01
Buka / Bagaimana
2023-09-04 11:06:24
#Сўраган_эдингиз

Миома сўрилиб кетиши мумкинми?


Тиббиёт амалиётида кичик ўлчамдаги миомалар сўрилиб кетган ҳолатлар ҳам учраб туради. Маълумки, бачадон миомаси гормонал мувозанат издан чиқиши натижасида пайдо бўлади. Гормонлар меъёри изга тушиши миома сўрилиб кетишига замин яратиши мумкин.

Гормонал фоннинг бузилиши асосан ҳомиладорлик ва климакс даврида яққолроқ кўзга ташланади. Шунинг учун хотин-қизлар мунтазам гинеколог кўригидан ўтиб туришлари керак бўлади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.1K viewsedited  08:06
Buka / Bagaimana
2023-09-04 11:06:24
Ошқозонга зиён етмаслиги учун овқат қандай ҳароратда бўлиши керак?

Озиқ-овқатнинг идеал ҳарорати хона ҳарорати бўлиб, ундан ҳам яхшиси инсон танасининг ҳароратига тенг бўлганидир. Гап шундаки, овқат ҳазм қилишнинг асосий жараёни ингичка ичакда содир бўлади, аммо ошқозондан озиқ-овқат келиб тушгунга қадар, дастлаб у жуда иссиқ бўлса ҳам, бу вақтда тана ҳароратига мос келади.

Бироқ баъзи таомлар бундан истисно. Мисол учун, совуқ ёғлар камроқ ҳазм қилинади ва ферментацияга кўпроқ вақт кетади.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
33.3K viewsedited  08:06
Buka / Bagaimana
2023-09-04 08:01:06


МУҲИМ! РЕНТГЕН НАТИЖАМ 4 ОЙДА ИЖОБИЙ ТОМОНГА ЎЗГАРДИ

YouTube: https://www.youtube.com/c/NutvaComplex?sub_confirmation=1&id=telegram

Амирхон Умаров журналистик текширув билан Самарқандда

Амирхон Умаров бугун муҳим миссия билан Самарқанд вилояти Тайлоқ туманига йўл олди. Раҳимова Раҳима опамиз ўқитувчи бўлиб ишлаб келган, 2022 - йил ўқитувчи опамиз юролмай қолиб, тизза кистаси ташхиси билан шифохонага тушган. Лекин натижа вақтинчалик бўлган шунда Nutva Complex буюртма бериб ўзи мустақил ҳаракат қилишни бошлаган. '' Nutva дан кўпроқ фойда кўрдим , юра бошладим , рентген қисам озгариш катта 4 ойда , мани тавсиям ичинглар '' - деб изоҳ берди

Nutva Complex билан биргаликда актив ҳаёт тарзини танланг!

Маълумот учун
+99871-208-82-82

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул

YouTube| Instagram| Website| Facebook
30.4K views05:01
Buka / Bagaimana
2023-09-03 15:43:25
Гемоглобин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Агар қонда гемоглобин миқдори кам бўлса, қуйидаги белгилар намоён бўлади:
Ўзингизни заиф ҳис қиласиз.
Юрак тез-тез ёки ўта секин уради.
Тез-тез ва қисқа нафас оласиз.
Кескин ҳаракатланиш вақтида бошда айланиш кузатилади.

Гемоглобинни қандай ошириш мумкин?
Темирга бой овқатлар истеъмол қилиш керак.
Шифокор тавсиясига асосан C витамини ва темир препаратларини қабул қилинг.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
26.7K viewsedited  12:43
Buka / Bagaimana
2023-09-03 15:42:51
#Диққат #Ажойиб #Чегирма

Ёрқин ва ранг баранг пиджакларни ҳамда кастюм шимларни 50% чегирма асосида сотиб олинг!

Куз мавсуми учун спортивни двойкаларни ҳам ярм пулига яни 50% чегирмада харид қилинг!

1+1 Аксиясида атига 60 минг сўмга фудболка харид қилин бонусига яна битта фудболка текинга тақдим этамиз!

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

Мураажат учун: @zahra_bout1que
Буюртма учун: +998 99 871 61 70

Telegram | Instagram
26.8K views12:42
Buka / Bagaimana
2023-09-03 08:12:00
Йўл чарчоғидан қандай халос бўлиш мумкин?

Жисмоний машқлар қилинг - чўзилиш машқларини бажаринг ва пиёда юринг. Шундай қилиб, сиз ўтириш ҳолатида узоқ вақт қолган бўлсангиз, бу орқали қон айланиш жараёнини фаоллаштирасиз.

Контраст душ қабул қилинг. Бу қон томирларининг деворларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва ҳарорат фарқи туфайли қон айланишини фаоллаштиради. Асосийси, ҳаддан ошиб кетмаслик.

Ўз-ўзини массаж қилиш - сон, болдир ва оёқларингизни чўзинг ва массаж қилинг. Бу ҳам тетикланишга ёрдам беради.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
31.5K viewsedited  05:12
Buka / Bagaimana
2023-09-03 08:11:41
Қандай дориларни музлаткичда сақлаган маъқул?

Қайсики дориларнинг йўриқномасида “...қуруқ ва салқин жойда сақлансин”, деб ёзилган бўлса, уларни музлаткичда сақлаган маъқул. Бундай дори воситаларига деярли барча турдаги кўз томчи дорилари, қулоқ учун ишлатиладиган дориларнинг баъзилари, шамчалар, суртмалар ва инсулин киради.

Дориларни музлаткич эшигида ёки пастки токчасида сақлаш керак. Энг тўғри ҳарорат 2-8 даражани ташкил этиши керак.
Дориларни музлаткичга қўйишдан олдин уларни полиэтилен пакетга ўрашни унутманг.

Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!
31.5K viewsedited  05:11
Buka / Bagaimana