Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ(портал)

Logo saluran telegram yangi_yangiyol_bu — ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ(портал) Я
Logo saluran telegram yangi_yangiyol_bu — ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ(портал)
Alamat saluran: @yangi_yangiyol_bu
Kategori: Berita
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 24.72K
Deskripsi dari saluran

😎Янгийўл аҳли сизлар учун блогер канал🤗
😳Энг тезкор ва муҳум хабарлар
👍Муаммоларга ечим излаб...
🤠Ўзгача ёндошув....
ҚЎШИЛИБ ОЛИНГ!
Муҳокама гуруҳи @yangi_yangiyolchat
Мурожаат учун 👇
@yangiyol_portal

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru

2023-08-27 16:31:30
Келган келди...
Кетган кетди...


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
12.8K viewsedited  13:31
Buka / Bagaimana
2023-08-27 16:30:09
ДИҚҚАТ СУПЕР ЧЕГИРМА!!! TEXNO BREND дўконида гиламлар учун катта чегирмалар эълон қилинди.

3 та гилам харид қилинг ва бонусга бир кишилик диванни қўлга киритинг. Қолаверса, 1 та гилам харид қиласиз 2 чисини эса бонусга оласиз.

Тўлиқ маълумот учун:
+998885426060
+998885294040
+998978800101
+998996150606

Янгийўл шахар Самарқанд кўчаси 155. Мўлжал: Дунё савдо маркази 1-қават.

Telegram |  Instagram | Youtube | www.texnobrend.uz
12.9K views13:30
Buka / Bagaimana
2023-08-27 13:43:10
Янги рекорд: Ўзбекистонда етиштирилган 4 метрли марихуана (наша).

Сирдарёдаги қишлоқ хўжалиги ширкати бир ой олдин 3,5 метр бўлган марихуана ўсимлигини 4 метр баландликда ўстирди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб саноат мақсадларида техник марихуана ўсимлигини етиштиришга рухсат берилган.


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
13.3K viewsedited  10:43
Buka / Bagaimana
2023-08-27 13:16:26 Мажлисбозликка қарши кураш бўйича

Президент имзолаган фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳокимликлар фаолиятида ташкил қилинаётган барча мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар ва бошқа коллегиал тадбирларни ўтказилаётган жойи ва вақти, кўлами ва бошқа хусусиятларидан қатъи назар уларнинг ягона электрон ҳисобини юритиш йўлга қўйилади. Бунинг учун ягона рақамли платформа жорий қилинади.

Ягона рақамли платформада рўйхатдан ўтказилмаган ва ҳисоби юритилмаётган мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар ва бошқа коллегиал тадбирларни ўтказиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш қатъий тақиқланади.

Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
13.1K viewsedited  10:16
Buka / Bagaimana
2023-08-27 13:09:51Кундалигингни олиб кел.

Янги ўқув йилидан бошлаб, kundalik.com платформаси emaktab.uz сифатида фаолият олиб боради. Бу платформанинг таги кимга бориб тақалади?

Асли таги яна ўша ўзимизнинг қоракўз миллиардеримиз Алишер Усмоновга бориб тақаладиган “kundalik” лойиҳаси бир неча йил олдин Халқ таълими вазирлигига дастлаб ихтиёрий кейинчалик эса мажбурий тарзда киритилган эди. Ҳукумат буни қандайдир маъно давлат-хусусий шерикчилик деб номлади, лекин давлат қаерида шерик деган саволга жавоб бера олмади.

Чунки очиқ манбаларга қараладиган бўлса “Kundalik” МЧЖнинг 51 фоиз улуши Россиянинг “Дневник.ру” компаниясига, 24,5 фоизи юридик манзили Лондонда жойлашган “Micron Capital Limited PlC” ташкилотига, яна 24,5 фоизи Швецарияда жойлашган “Allied Capital Holding CA” компаниясига тегишли.

Давлат қаерида шерик деган саволга мен ҳам жавоб топа олмадим, менимча 6 миллиондан ортиқ ўқувчиларни платформадан мажбурий пуллик рўйхатдан ўтказиш ва пулларни ўз вақтида компания ҳисобларига ўтказишга масъул бўлса керак.

Пул деганда сиз арзимаган 9200 сўм нима ҳам бўлар эдис шунга энди шунча катта миллиардерлар бош қотириб ўтирадими деб ўйламанг, республикамизда 6 миллиондан кўпроқ ўқувчи бор, бу дегани йилига 5 миллион доллардан ортиқроқ пул дегани.

Лекин гап пулларда ҳам эмас, шунча ўқувчининг ва уларнинг ота-оналари ҳақидаги барча маълумотлар айнан мана шу компания ихтиёрида бўлади, замонавий дунёда эса “биг дата”га эга бўлганларгина одамларни бошқара олади, улар учун қарор чиқаради, умуман олганда ҳамма нарса ўша маълумотларга эга бўлганларнинг қўлига ўтиб қолади.

Алишер ака, кундалингизни олиб келинг, қора халқ сизга битта қора беш баҳо қўйиб беради.

P.S. Келаси ўқув йилидан бошлаб кундаликка тўланадиган мажбурий нарх ҳам ошса керак.

Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
13.3K viewsedited  10:09
Buka / Bagaimana
2023-08-27 13:07:52 Инсон ДНКси шимпанзеникига 98% ўхшайди. Шунга қарамай, одамлар телескоплар қуришади, симфониялар ёзадилар, илм-фан ва адабиётга эга бўлишди, шимпанзелар эса бизнинг ёш болаларимиз каби қутиларни йиғиб, имо-ишора тилини тушунадилар. Агар бу 2% бизни шунчалик фарқлайдиган нарса бўлса, бу миқёсда биздан 2% юқори турни тасаввур қилинг.

Улар бизни ақлли деб ҳисоблашармиди? Бу ҳудди юриб кетаётганингизда чувалчангни кўриб қолишга ўхшайди. Сиз тўхтамайсиз ва чувалчанг нимани ўйлаётганига қизиқмайсиз ҳам, ҳатто у билан мулоқот қилишга ҳаракат ҳам қилмайсиз. Сиз билан солиштирганда, чувалчанг бунинг учун жуда ҳам содда.

Балки биз янада ривожланган ва ақллироқ бўлган, ердан ташқари цивилизация билан алоқада бўлмаганимиз сабаби улар Ерни кузатганлари ва бу ерда ривожланган онг йўқ деган хулосага келганларидир."

- Нил деГрассе Тайсон


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
12.7K viewsedited  10:07
Buka / Bagaimana
2023-08-27 13:06:45 ҚЎЧҚОР НОРҚОБИЛ КИТОБСИЗЛИК КАСАЛИ ҲАҚИДА
                    
Қўчқор Норқобил ёзади: Биз яшаётган муҳит “китобсизлик касали”га чалиниб бўлди. Бунинг хавфи вабодан кам эмас. Вабони қайтариш учун мажбурий эмланади, беморни мажбурлаб бўлса-да даволайдилар. Чунки, ўлат бошқаларга юқмаслиги керак. 

Танадаги хасталикни дори-дармон билан бир амаллаб енгиш мумкин. Оллоҳнинг мадати билан тиббиёт беморнинг жонига ора киради. Бироқ, ўқимаслик касалига учраб, руҳий мажруҳликка йўлиққан авлодни қандай тузатмоқ мумкин? 
       Ваҳима қилмаяпман,  кўриб - билиб турганимни гапираяпман.
      Ишонасизми, Олий ўқув масканига ҳужжат топширган ўсмир ўн бир йил давомида битта ҳам бадиий китоб ўқимаганини тан олди.

Имтиҳонда қатнашаётган Устозимиз,  машҳур шоир қўлига китобни олиб кўрсатди:
      ---- Болам,  мана шу китоб. Қара,  шуни китоб дейдилар,  --- иҳради.
     Ботинини не ўй кемиргани Устознинг ўзига аён. 
       Ишонмайсиз-а? Ишонадиган гапмас бу,  бироқ ўша ўсмир мен ва бир неча ҳамкасбим қаршисида ижодий имтиҳон пайтида тан олди:  “Битта ҳам китоб ўқимаганман, энди ўқийман, ўқишга кирсам...”,  ---деди. Оёғим остидаги ер қаттиқ, бошимдаги осмон узоқ эди. Нима дейишимни билмай қолдим, бошим ғувиллади. Яна бир укамиз  “Ўткан кунлар”ни Тоҳир Малик ёзган деди. Қулоқларим тош битмади, ҳайрият.
     
Бири эса улуғ шоиримизни таниқли актёр билан адаштирди, адаштирди эмас, “Ўзбегим” деган шоҳ қасидани актёримиз Эркин Комилов ёзган деди.
— Эркин Воҳидовни эшитганмисиз?
— Йўқ, эшитмаган эканман...
  Ишонмайсиз-а? Лекин биз бу шармандаликнинг гувоҳи, айни ўзимиз ҳам шарманда эдик.
     Имтиҳонда иштирок этаётган адиблардан бири қайсидир бир укамизга қараб тоқати тоқ бўлди ва:
— Укажон, майли бизга бештагина ўзбек ёзувчисини санаб бер, — деди мунғайиб.
  Ишонмайсиз. Лекин... Ҳалиги ёш авлодимиз вакили ҳеч бўлмаса беш нафар ўзбек адибининг номини айтолмади.

Шунда менинг ҳаёлимга “китобсизлик касали” деган тушунча чўкди.
  Бу касаллик бугунги авлод орасида тарқала бошлаганини Сиз ҳам сезаяпсизми?
     Ё,  мен ваҳима қилаяпманми - а?!

Қўчқор Норқобилов


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
13.1K viewsedited  10:06
Buka / Bagaimana
2023-08-27 10:21:18
Тайёрмисиз? Бошладик!

Бугун, соат 10:00 да, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-босқичи учун қўйилган ташаббусларга овоз бериш жараёни бошланди.
Овоз бериш жараёнлари 17 сентябрга қадар давом этади.

Айрим мутасаддилардан, ҳар турдаги "ўйин"лардан тийилишини тилаб қоламиз!


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
13.1K viewsedited  07:21
Buka / Bagaimana
2023-08-27 10:17:29 #кайфият

Бир куни самолётда учаётган одам ҳадеб:
— Эй худо, ишқилиб самолёт қулаб тушмасин, - деб нола қилаверибди. Ёнида ўтирган йўловчилардан бирининг жаҳли чиқиб:
— Нега ҳадеб минғиллайверасиз?! Мен самолётларда кўп учганман, у ишончли, ҳеч нарса қилмайди, — дебди. Қўрқаётган йўловчи яна гапира бошлабди:
— Дўстим, сиз билмайсиз! Велосипедга ўтирсам, педали синиб кетади. Таксига ўтирсам, тормози ишдан чиқади. Автобуснинг эса балони тешилиб қолади, - дебди.
Шу пайт салонга стюардесса кириб:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолёт тинч океанига қуламоқда. Ҳозир ҳар бирингизга хуштак тарқатаман. Уни чалсангиз, сизга акула ҳужум қилмайди, — дебди. Бояги йўловчи жон ҳолатда:
— Ана кўрдингизми?! Ҳозир менга берилган хуштак ё ишламай қолади, ёки акуланинг қулоқлари кар бўлади, — дермиш.


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
13.0K viewsedited  07:17
Buka / Bagaimana
2023-08-27 10:16:15
#Тезкор #Ана_холос

Сурхондарёда ҳакамларни дўппослашди

Гап шундаки, Ўзбекистон иккинчи лигаси Сурхондарё биринчилигида "Сурхон Фарм" 1:1 "Жарқўрғон" жамоалари ўртасидаги учрашув сўнгида учрашув ҳаками Анвар Турсунов ҳуштак чалиб учрашувни якунлаган. Чемпионлик учун курашаётган Жарқўрғонликлар ҳужум вақтида учрашувни тўхтатганлиги учун ҳакамга эътироз билдиришган.


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌
12.7K viewsedited  07:16
Buka / Bagaimana