Get Mystery Box with random crypto!

#кайфият Бир куни самолётда учаётган одам ҳадеб: — Эй худо, | ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ(портал)

#кайфият

Бир куни самолётда учаётган одам ҳадеб:
— Эй худо, ишқилиб самолёт қулаб тушмасин, - деб нола қилаверибди. Ёнида ўтирган йўловчилардан бирининг жаҳли чиқиб:
— Нега ҳадеб минғиллайверасиз?! Мен самолётларда кўп учганман, у ишончли, ҳеч нарса қилмайди, — дебди. Қўрқаётган йўловчи яна гапира бошлабди:
— Дўстим, сиз билмайсиз! Велосипедга ўтирсам, педали синиб кетади. Таксига ўтирсам, тормози ишдан чиқади. Автобуснинг эса балони тешилиб қолади, - дебди.
Шу пайт салонга стюардесса кириб:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолёт тинч океанига қуламоқда. Ҳозир ҳар бирингизга хуштак тарқатаман. Уни чалсангиз, сизга акула ҳужум қилмайди, — дебди. Бояги йўловчи жон ҳолатда:
— Ана кўрдингизми?! Ҳозир менга берилган хуштак ё ишламай қолади, ёки акуланинг қулоқлари кар бўлади, — дермиш.


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌