Get Mystery Box with random crypto!

​Кундалигингни олиб кел. Янги ўқув йилидан бошлаб, kundalik. | ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ(портал)

Кундалигингни олиб кел.

Янги ўқув йилидан бошлаб, kundalik.com платформаси emaktab.uz сифатида фаолият олиб боради. Бу платформанинг таги кимга бориб тақалади?

Асли таги яна ўша ўзимизнинг қоракўз миллиардеримиз Алишер Усмоновга бориб тақаладиган “kundalik” лойиҳаси бир неча йил олдин Халқ таълими вазирлигига дастлаб ихтиёрий кейинчалик эса мажбурий тарзда киритилган эди. Ҳукумат буни қандайдир маъно давлат-хусусий шерикчилик деб номлади, лекин давлат қаерида шерик деган саволга жавоб бера олмади.

Чунки очиқ манбаларга қараладиган бўлса “Kundalik” МЧЖнинг 51 фоиз улуши Россиянинг “Дневник.ру” компаниясига, 24,5 фоизи юридик манзили Лондонда жойлашган “Micron Capital Limited PlC” ташкилотига, яна 24,5 фоизи Швецарияда жойлашган “Allied Capital Holding CA” компаниясига тегишли.

Давлат қаерида шерик деган саволга мен ҳам жавоб топа олмадим, менимча 6 миллиондан ортиқ ўқувчиларни платформадан мажбурий пуллик рўйхатдан ўтказиш ва пулларни ўз вақтида компания ҳисобларига ўтказишга масъул бўлса керак.

Пул деганда сиз арзимаган 9200 сўм нима ҳам бўлар эдис шунга энди шунча катта миллиардерлар бош қотириб ўтирадими деб ўйламанг, республикамизда 6 миллиондан кўпроқ ўқувчи бор, бу дегани йилига 5 миллион доллардан ортиқроқ пул дегани.

Лекин гап пулларда ҳам эмас, шунча ўқувчининг ва уларнинг ота-оналари ҳақидаги барча маълумотлар айнан мана шу компания ихтиёрида бўлади, замонавий дунёда эса “биг дата”га эга бўлганларгина одамларни бошқара олади, улар учун қарор чиқаради, умуман олганда ҳамма нарса ўша маълумотларга эга бўлганларнинг қўлига ўтиб қолади.

Алишер ака, кундалингизни олиб келинг, қора халқ сизга битта қора беш баҳо қўйиб беради.

P.S. Келаси ўқув йилидан бошлаб кундаликка тўланадиган мажбурий нарх ҳам ошса керак.

Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYOL_BU‌‌