Get Mystery Box with random crypto!

ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

Logo saluran telegram onalar_kanali_ayollar_hikoyalar — ОНАЛАР КАНАЛИ _N1 О
Topik dari saluran:
Ибрат
Архив
Астағфируллох
Хайрли
Шанба
Salomatlik
Долзарб
Психология
Diqqat
All tags
Logo saluran telegram onalar_kanali_ayollar_hikoyalar — ОНАЛАР КАНАЛИ _N1
Topik dari saluran:
Ибрат
Архив
Астағфируллох
Хайрли
Шанба
Salomatlik
Долзарб
Психология
Diqqat
All tags
Kategori: Agama
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 121.05K
Deskripsi dari saluran

Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!
Реклама учун @DONOona
@Onalar_Kanali_Ayollar_Hikoyalar
Хамкор @mebellarolami
Табрик учун _ @Mayorsha
Оналар - ҳаёт кўпригидирлар. Оналарни эъзозланг!
Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 38

2023-09-08 02:00:24
Ассалому алайкум. ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин

Ушбу кунимизни Яратгам эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин

ЖУМА АЙЙОМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
37.8K views@onalarkanali, 23:00
Buka / Bagaimana
2023-09-08 02:00:24
Шунақа салютни кўрганмисиз
Жума Айёмингиз муборак бўлсин АЗИЗЛАРИМ. !!!!

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
14.9K views@onalarkanali, 23:00
Buka / Bagaimana
2023-09-08 02:00:24
Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади

Мен сизларга шу жойларга Ота-онангиз билан боришни сўрайман

ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин, ҚАДРДОНЛАРИМ.

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
18.0K views@onalarkanali, 23:00
Buka / Bagaimana
2023-09-04 19:02:14
#хайрли_кеч

Ҳар бир буюк орзу - хаёл суришдан бошланади. Доимо эсда тутингки, сизда орзуларингизга эришиш ва дунёни ўзгартириш учун куч, сабр ва иштиёқ бор... Буни юзага чиқара олсангиз бас!

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ!!!



https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
12.6K views@onalarkanali, 16:02
Buka / Bagaimana
2023-09-01 11:02:10 Ибратли ҳикоя...
Муаззин азон айтиб бўлгач, жоме имомининг олдига бир девонасифат йигит келди-да, «Ҳазрат, майлими сизлар билан биргаликда ибодат қилсам?», деди. Имомнинг бу девонани хафа қилгиси келмади, розилик берди.
-Фақат намозхонларга халақит бермагин, ўғлим. Бурчакроқда ибодат қила қол, - деди.
Девонасифат йигит қисинибгина бир бурчакка бориб ўтириб, жомега йиғилаётган одамларни диққат билан кузата бошлади. Намозхонларга олдинига ҳавас билан тикилаётган йигитнинг авзойи бирдан ўзгара борди. Энди у ҳар бир кишига кўзларини катта-катта очиб, ҳайратланиб қарар, нигоҳларида гоҳ ачиниш, гоҳ қизиқиш, гоҳ алам зоҳир эди...
Охири ортига тисарила-тисарила жомедан чиқиб кетди. Намоз бошланган вақтда эса, елкасида бир боғ ўтин билан, ҳаллослаб қайтиб келди. Туртиниб-суртиниб бир бурчакка ўтди-да, намоз бошлади. Ҳар саждага борганида елкасидаги ўтинлар тарақлаб тушар, намозхонларни роҳатсиз этар, атрофда безовталик бошланган эди...
Намоз тугади. Жомедагилар ғала-ғовур қилиб, бир телбани жомега киритгани учун имомдан норози бўлдилар. Имом нима гаплигини тушунолмай, кўзларини жавдиратиб турган девонасифат йигитнинг олдига келиб, сокинлик билан танбеҳ берди:
-Мени уялтирдинг-ку, ўғлим. Жомега ўтин орқалаб келганинг нимаси?! Бу ер Аллоҳнинг уйи, бунда одобсизлик қилиш мумкин эмас!..
Йигит уятдан қизариб кетди, кўзларидан алам ёшлари қуйилди. Елкасидаги ўтинларни ерга тарақлатиб ташларкан:
-Ахир... ахир мен сизларга ўхшамоқчи бўлдим... Жомега фақат ибодат учун кирилади, деб ўйлар эдим. Аммо ҳамма елкасида юк билан кирди. Ҳеч ким ибодат қилмади, елкасидаги юки билан овора бўлди! – деди ва атрофдагиларнинг «Астағфируллоҳ!», «Ё Худо, Ўзинг асра!», «Бу жиннига жомеда нима бор эди?!» дея ғала-ғовур кўтарганига парво қилмай, одамларни бирма-бир қўли билан кўрсата бошлади:
-Мана, ишонмасангиз ўзингиз қаранг, мана бу одамнинг елкасида бир қари кампир мингашиб ўтирибди...
Мана бу одамнинг елкасида товуқлар бор...
Буниси елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб олган...
Анави одамнинг елкасидаги гўдак тинмай чинқириб йиғлади, у одам гўдакни овутиш билан овора бўлди, ибодат қилмади...
Табиийки, одамлар у кўрсатганларни кўролмадилар, жумладан имом ҳам. Айримлар хахолаб кула бошлашди.
Аммо... йигит қўли билан кўрсатган одамларнинг ранглари қув ўчиб, тиллари лол, ўсал бир алфозга тушдилар. Улардан бири сал ўзига келиб, имомнинг қулоғига нимадир деди. Имом олдинига: «Йўғ-е! Ростданми?!» деди ҳайратланиб ва бироз ўйланиб тургач, секин йигитнинг олдига яқинлашиб, сўради:
-Айт-чи, ўғлим, менинг елкамда ҳам бирор юк борми?
Йигит имомдан кўзларини олиб қочди ва журъатсизгина:
-Албатта... Сиз ҳам ибодат қилмадингиз. Елкангизга семиз бир қўй мингашиб турибди, у билан овора бўлдингиз, - деди. Йигитга диққат билан тикилиб турган имом бу гапдан сўнг қўлларини кўтариб, фарёд урди:
-Ҳайҳот, у тўғри гапиряпти! Тўғри гапиряпти! Ё Аллоҳ! Биз гумроҳларни Ўзинг авф эт!..
Жомеда тўс-тўполон бошланди. Одамлар қўлларини силкитиб, бир-бирларига нималарнидир уқтиришар, кимдир силкиниб, унсиз йиғлар, кимдир бошини чангаллаб ўтирар, имом эса чўккалаб қолган, тинимсиз «Ўзинг кечир! Ўзинг кечир!» дер эди...

Маълум бўлишича, ўша куни имомнинг қурбонликка атаб боқаётган қўйи касалланиб қолган бўлиб, имом жомеда ҳам шунинг ташвиши билан банд бўлган, ҳатто намоз вақтида ҳам «Боргунимча ҳаром ўлиб қолса-чи», деган ташвишли хаёлдан қутулолмаган эди...
«Елкасига қари кампир мингашиб турган» кишининг онаси бетоб эди ва у «Ҳозир камхаржман, онам бандачилик қилиб қолсалар, маросимларини

қандай ўтказаман?!» деган ташвишда эди...
«Елкасида товуқ кўтарган» одам товуқ олиш учун бозорга кетаётган бўлиб, йўл-йўлакай ибодат учун жомега кирган, лекин фикри хаёли товуқ бозорида эди...
«Елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб» олган йигит яширин маъшуқасининг висолига шошилар, йўлда учраб қолган амакисининг қистови билангина жомега кирган эди...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Каналимиздан узоклашманг

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
13.3K views LiDER √, 08:02
Buka / Bagaimana
2023-09-01 08:50:28 Бегонамас меҳрибонларим,
Азизларим, қадрдонларим.
Меҳридарё онажонларим,
Жума кун муборак бўлсин!

Юзи иссиқ отахонларим,
Бахтим бўлган тоғажонларим,
Амаки-ю аммажонларим,
Жума кун муборак бўлсин!

Акажон-у опажонларим,
Сингилчам-у холажонларим,
Елкадошим укажонларим,
Жума кун муборак бўлсин!

Биродар деб айтган дўстларим,
Кетиб яна қайтган дўстларим.
Муҳожиру мусофирларим,
Қадри баланд гуруҳдошларим,
Жума кун муборак бўлсин
!


Яқинларга хам юборамиз

Каналимиздан узоклашманг

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
12.7K views LiDER √, 05:50
Buka / Bagaimana
2023-08-25 11:05:42 Жаннат оналар оёғи остидадир.


Бир бор эшитинг дод деб йиғлаб юборамиз


Нуриддин хожи домла

Каналимиздан узоклашманг


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
13.6K views@onalarkanali, 08:05
Buka / Bagaimana
2023-08-25 11:05:42
Далаларни соғинди одам..

Яланг оёқда югуриб юришларни, айланиб айланиб ўйнашни, тонгда қуёш чиқишини, кечда ботишини кузатишни, капалак қувлашни, дўстлар билан дийдорни, муҳаббатга тўлиб тошган учрашувларни,  гуруҳдошлар билан дарсдан қочишни, ўқитувчиларнинг даккиларини, директорининг мақтовларини....хуллас, ажойиб нарсада соғинч! Унда умид бор. Токи соғинар экансиз,  дунёга умид билан боқаверасиз!
Умидли дунёдан умидвор инсонларим

Каналимиздан узоклашменг


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
13.3K views@onalarkanali, edited  08:05
Buka / Bagaimana
2023-08-25 07:02:10
Шунча меҳирни қаердан олгансиз?

Қандай қилиб бунчалар яхши инсон  бўлишингиз мумкин?

Нега ҳамма сизчалик бўла олмайди ОНА

Каналимиздан узоклашменг


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
15.0K views@onalarkanali, 04:02
Buka / Bagaimana