2023-12-22 06:20:22
Нима сабабдан ЖУМА КУНИ кўпроқ ҳаловат туямиз?
Бир қиз ҳикоя қилади:
"Ҳафта кунларининг барчасида қайғу ва ғамлар гоҳ у тарафдан, гоҳ бу тарафдан мени сиқувга олади. Лекин айнан жума кунида кайфиятим ўзгача бўлади. Бу кун менда қайғулар камайиб, хурсандчилигим ортади. Бунинг сирини сизларга айтиб бераман...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Шунинг учун бу кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга кўрсатилади”, дедилар.
Бу муборак ҳадисни эшитгач
Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени таниб, шафоат қилишларидан умид қилиб, у зотга салавот айтишни кўпайтирдим. У зотга ҳар жума салавот айтишда бардавом бўлганимдан кейин айтган салавотларим Расулуллоҳга кўрсатилаётганини ўйлаб, жума кунини чинакамига интиқлик билан кутадиган бўлдим. Чунки бугун салавотларим севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади ва мен Aллоҳ хоҳласа, биринчилардан бўламан. Бундан ташқари, жума куни уйимиз яна ҳам сокин ва файзли, муаммо ва ташвишлардан холи бўлиб кетади. Ҳатто шу куни онам ва мен бир-биримизга яна ҳам меҳрибон ва илтифотли бўлиб қоламиз. Буларнинг барчаси албатта Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтганимиз шарофатидандир. Ҳатто узрли кунларимда бошқа кунларни руҳан сиқилиб ўтказсам ҳам, жума куни бу қийинчиликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтишим билан йўқ бўлиб кетади. Бу ҳолатни мен тахминан етти йилдан бери кузатиб келаман. Ҳозир ҳам жума куни ўзгача бахт ва ўзгача тетиклик ҳис этаман.
Aллоҳ таолодан барча муслима қизларни жума кунларида ҳам, бошқа кунларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳаловати билан сийласин!
Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад "Қизлар ўз маҳзунлигини кимга айтадилар?"https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
12.6K views@onalarkanali, 03:20