2023-12-07 18:59:02
Дуо килганми?!
_Бошингга бахт куши келиб кунганда,
_Омадинг чопиб, ишинг унганда.
_Онанг йулларингга интик булганда,
_Онангни эслагин дуо килганми?!
_Отангни эслагин дуо килганми?!
_Аллох осмондан ризкинг сочганда,
_Дустларинг еб-ичиб,турт томон кочганда.
_Онанг сени кутиб эшик очганда,
_Онангни эслагин дуо килганми?!
_Отангни эслагин дуо килганми?!
_Бир кун ишк савдоси тушиб бошга,
_Эл-юртни таклиф килсанг нахор ошга.
_Онанг кузлари тулганда кувонч ёшга.
_Онангни эслагин дуо килганми?!
_Отангни эслагин дуо килганми?!
_Аллох сенга угил фарзанд берганда,
_Улфатларинг билан "тойчок"ни ювганда.
_Онанг мижжа кокмай остонада турганда.
_Онангни эслагин дуо килганми?!
_Отангни эслагин дуо килганми?!
_Дустим уйлаб кургин иссик танангга,
_Тирнок ботирмайман эски ярангга.
_Термулиб кора куз ширин болангга,
_Онангни эслагин дуо килганми?!
___Отангни эслагин дуо килганми?!
https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
15.5K views@onalarkanali, 15:59