Get Mystery Box with random crypto!

Барно Мирзамова

Logo saluran telegram barnomirzamova — Барно Мирзамова Б
Logo saluran telegram barnomirzamova — Барно Мирзамова
Alamat saluran: @barnomirzamova
Kategori: Tidak terkategori
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 431
Deskripsi dari saluran

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз.
Каналда Парламентдаги фаолиятга оид янгиликлар, фикр-мулоҳазалар ва муносабатлар бериб борилади.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Pesan-pesan terbaru

2023-07-04 18:40:19
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Наманган шаҳридаги маҳаллалар ва жамоат жойларида номзодимизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим стратегик йўналишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

@barnomirzamova
39 views15:40
Buka / Bagaimana
2023-07-04 18:40:19
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Шу кунларда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловолди тарғибот тадбирлари қизғин палласига кирган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Наманган шаҳридаги 64-мактабгача таълим муассасасида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда боғча ҳодимлари, Учқун ва Ибрат МФЙ мутасаддилари иштирок этишди.

Сайловчиларга ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур болалар боғчаси давлат тасарруфида бўлиб, 180 ўринга мўлжалланган.

@barnomirzamova
43 views15:40
Buka / Bagaimana
2023-07-03 17:52:56 Ишончли вакил чортоқлик сайловчилар билан учрашди

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов Чортоқ туман сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил, Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ва бошқа партия фаоллари сўзга чиқиб, дастурдаги устувор йўналишлар бўйича сўз юритдилар.

Сайловчилар дастлаб номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий йўналишлар билан таништирилди.

Хусусан, сайловолди дастурига биноан юртимизда ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимида қатор янгиликлар белгиланмоқда. Унга кўра ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитини яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилган.

Номзоднинг сайловолди дастуридаги ҳар бир амалга оширилажак ишлар аввало, халқимиз фаровонлиги учунлиги алоҳида таъкидланди.

@barnomirzamova
96 views14:52
Buka / Bagaimana
2023-07-03 17:52:56
92 views14:52
Buka / Bagaimana
2023-06-28 03:10:07
Қадрли юртдошлар!

Сизларни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Яратгандан юртимизга тинчлик, ободлик, оилаларингизга қут-барака, сиҳат-саломатлик тилайман.

Ушбу муборак кунларда қилинган барча эзгу тилакларимиз, ниятларимиз, амалларимиз ижобат бўлсин.

Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга хотиржамлик, омонлик, фаровонлик ва оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
238 views00:10
Buka / Bagaimana
2023-06-27 09:50:39
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сизларни самимий табриклайман.

Кейинги йилларда оммавий ахборот воситалари ходимларининг демократик жараёнлар, фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ўрни ва нуфузи, сўз ва матбуот эркинлиги, энг асосийси, матбуотда фикрлар, қарашлар хилма-хиллигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Ушбу масъулиятли вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли тобора ортиб бораётганидан беҳад мамнунмиз.

Ана шундай масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошман.

Ҳурмат билан,

Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
58 views06:50
Buka / Bagaimana
2023-06-26 19:49:05 ИЖОД АҲЛИГА ЭҲТИРОМ

27 июнь - “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги ОАВ ва блогерлар вакиллари, жамоатчи мухбирлар ва фахрийлар қатнашдилар.

Тадбирда  туман ҳокими Ш.Мусаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Мирзамова иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди. ОАВ, блогер ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, "Намангансув таъминот” корхонасининг “Ташаккурномаси” ҳамда эсдалик совғалари билан туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаров, “REALIST24.UZ“, “Наманганим бугун”, “Uychi e'lon 24” расмий каналлари раҳбарлари Сардор Исаков, Шукуржон Ҳакимбоев, Умаржон Мирҳакимовлар тақдирланишди.

Туман маданият бўлими хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.
57 views16:49
Buka / Bagaimana