Get Mystery Box with random crypto!

Ишончли вакил чортоқлик сайловчилар билан учрашди ЎзЛиДеПдан | Барно Мирзамова

Ишончли вакил чортоқлик сайловчилар билан учрашди

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов Чортоқ туман сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил, Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ва бошқа партия фаоллари сўзга чиқиб, дастурдаги устувор йўналишлар бўйича сўз юритдилар.

Сайловчилар дастлаб номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий йўналишлар билан таништирилди.

Хусусан, сайловолди дастурига биноан юртимизда ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимида қатор янгиликлар белгиланмоқда. Унга кўра ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида “ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитини яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилган.

Номзоднинг сайловолди дастуридаги ҳар бир амалга оширилажак ишлар аввало, халқимиз фаровонлиги учунлиги алоҳида таъкидланди.

@barnomirzamova