Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли журналистлар ва блогерлар! 27 июнь — Матбуот ва омм | Барно Мирзамова

Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сизларни самимий табриклайман.

Кейинги йилларда оммавий ахборот воситалари ходимларининг демократик жараёнлар, фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ўрни ва нуфузи, сўз ва матбуот эркинлиги, энг асосийси, матбуотда фикрлар, қарашлар хилма-хиллигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Ушбу масъулиятли вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли тобора ортиб бораётганидан беҳад мамнунмиз.

Ана шундай масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошман.

Ҳурмат билан,

Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати