Get Mystery Box with random crypto!

Бу ҳудуда туркий қавмлар ҳудуди бўлиб, Касбиён ва Фазда шаҳарл | TURON TURKISTON

Бу ҳудуда туркий қавмлар ҳудуди бўлиб, Касбиён ва Фазда шаҳарлари ораси беш чақирим яъни ўттиз километр масофада жойлашган эди. Икки шаҳар аҳолиси ўртасида бориб-келиш алоқаси йўлга қўйилган бўлиб бу қавмлар ҳам туркий қавмлар эдилар. Касбиён чўлида юлғун ва ҳар-хил буталар ва оқ ва қизил жангаллар ўсиб чўлни манзарасини жуда гўзал қилар эди. Бу ерлар янтоқ, шўра ва турли чўл ўсимликлари ва жайронлари, ёвойи тўнғизлари билан бой эди, қиши ўртача баҳори серёғин ва эрта бошланар эди. Феврал ойида юмронқозиқлар илк баҳорни қаршилаб инларидан чиқарди ва тошбақалар эчкиэмарлар ҳам тупроқ остидан бош кўтариб баҳорни илк кунларида чўлни ёввойи табиати ўйғониб Касса дарёси тўлиб-тошиб оқарди. Жанубдан шимолга қараб қип қизил оқиши ва жалали кунларнинг ўзгача гашти бор эди. Баҳордаги меҳнат туфайли бошоғи узун қорақилтиқ бўғдойи июл ойида пишиб етиларди. Бу қавмни бир одати бор эди: янги гўдак туғилса қон-қариндошлари уни кўргани чорвасидан ва қуй-қўзи, той, сигир, хўкиз ҳадя этишарди ва яниг меҳмон туғилишидан бошлаб бир неча чорва молларига эга бўларди
.
Шоҳиста Ўлжаева.
Давоми бор.
.
https://t.me/turonturkiston