Get Mystery Box with random crypto!

Касби тумани тарихи ҳақида биз билмаган маълумотлар. Тожиддин | TURON TURKISTON

Касби тумани тарихи ҳақида биз билмаган маълумотлар. Тожиддин Муродов
Касби, Касбиён, Касбаже ҳақида тарих
Бу шаҳар қадимда асли касса сўзидан келиб чиққан бўли бу атама қадимий туркий тилда хазина ғазна маъносини билдиради. Бу юрт қадимдан ҳам Кас дарёси буйида жойлашган бўлиб Фазда билан ораси ўттиз километр масофада ва Қашқадарёни ғарбида жойлашган. Бу диёрда Амударёдан Таллимаржон томондан дарёни бир ўзани бўлиниб Кас дарёси сабабли касбиён номини олган шаҳар орқали ўтган бўлиб қадимда бу юртда туркий қабилалар яшаган. Улар асосан чорвачилик ва деқончилик тери ошлаш ишлари билан шуғулланганлар. Улар бурк ва жун матолардан либослар тикишиб, уларни бошқа қавмларга сотишиб тирикчилик қилишарди. Улар кенг далаларда ўтов уйларда яшашарди. Касби қўргони шаҳар марказида жойлашган бўлиб Кас дарёси қўрғони икки томонидан сув ўтиб сув билан ўралган. Дарё ёнлари ва қирғоқлари ошланган терилар билан тўсилган бўлиб дарёнинг устида қурилган кўприк ва темир билан мис аралашган металдан дарвозаси,  қулф ва калити бўлиб душмандан шу тарзда ҳимояланар эдилар.Унинг устида ҳимояловчи етти қатор ғишт девор бўлиб девор устида соқчи миноралари билан баланд қаср ва ибодатхонаси бўлган қаср қўрғон эди. Дарёдан сопол қувурлар орқали сув келар эди. Дарё ўзанидан сув оқиб кириб қўрғон аҳлини сув билан таминлар эди. Бу юрт ҳалқи асл туркий авлодларнинг қиёт уруғи булиб чорвалари ва кучли жанговар отлари билан машҳур бўлган. Бу юрт алп полвонлари камон ва найза отишда моҳир мерган эдилар. Ҳаттоки аёлари ҳам мерганликда чавандозликда машхур эдилар.
Касба (касса) ҳалқи меҳнатсевар ва ўз уруғларини ор-номуси, ватани - она замини учун ўз жонини фидо айлаган бу инсонлар ўз аёли ва ожизаларини ёт қавмлардан ҳимоя қилишар, аёлларга ҳурмат кўрсатишар эди. Аёллари жун йигирардилар ва мато тўқирдилар, бк маҳсулотлар дўконларда сотилар эди.  Улар фаслларга мослаб матолар тикишар эди, қалин жун матолар айниқса эчки ва туя жунидан тўқилган тўқимачилик маҳсулотларини бошқа қабилалар келиб олиб кетишар эди. Шу касби сабаб Касбида савдо гавжум бўлган.  Лекин бу савдо бир йилда икки марта кузда ва баҳорда савдо бўлган. Баҳорда матолар ва ошланган терилар савдоси ва ноёб тулки терисию товушқон териларидан тикилган либослар ва бош кийимлар бозори чаққон эди.  Мўйнабоб терилар билан савдо ҳам аҳамиятли бўлиб, баъзан улар тош товоқлар, тошдан сайқал берилган лаганларга алмаштириларди. Қиёт уруғлари ўта муомалали, аммо ғанимлари учун ўта кучли рақиб хисобланардилар. Касбиённинг бепоён чўлларида жайрон ва бошқа ноёб ҳайвонлар кўп бўлиб, кенг далаларда яйраб купайишиб юрарди. Қавм осоқоллари белгиланган мавсумда овни жамоат билан ташкил этишарди, улар оқсоқолга бўйсунишарди ва кекса ёшли оқсоқолар кенгаши асосий масалаларни ҳал этар эдилар. Баҳорда ёш йигит-қизларнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтар эди. Янги ўтовлар қурилиб тўйлар бир неча кунлаб давом этар эди. Сўнгра ерларни омоч билан ишлашарди. Омочни ҳўкизлар юргизар эди. Баҳорга ерлар шудгор қилиниб деҳқончилик учун тайёр қилиб қўйилар эди. Уларнинг одатига кўра,  элни энг кекса ёшидаги инсонга дон сочдириб ишни бошлаб юборишарди, чўпонлар эса кенг далага қуй-эчкию от сигирлар, туяларни ҳайдаб Касбиён чўлларида чорва боқардилар. Қўй-қўзиларни марашидан боҳорнинг соф ҳавосида ёввойи исмалоқлар ва ялпизлар ва турли туман гиёҳлардан тўйишиб бўй чўзар эдилар. Бу пайтда инсонлар ҳам бу ғиёҳлардан турли-туман таомлар таёрлашиб энг севимли таоми қўзи гўшти ва қуй гўштини қиймалаб ҳамирга қориб ер ўчоқда чўғ остида пишириб нон пиширишлари ва қучқорни чўғ устида кабоб қилишлари ўзгача завқ бағишлар эди. Олис-олисларда қавм алп полвонлари чегаралар ҳудудини қўриқлашар агар душман ҳужуми хавфини сезсалар энг учқур чавандозни қавм томонга юбориб чорва молларни қўрғон томонга ҳайдашиб алплар курашиб сўнгра улар ҳам қўрғонга киришиб дарвоза ёпиларди. Душманлар ноумид қайтиб кетишарди. Касбиён қалъаси қалин девор ва атрофидан оқиб ўтган дарё билан ҳимояланган эди.