Get Mystery Box with random crypto!

Иншааллоҳ, ҳар қалбдирким, иймонла тўлиқ бӯлсин. Тили забон с | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

Иншааллоҳ, ҳар қалбдирким, иймонла тўлиқ бӯлсин.
Тили забон саловат ҳам зикр дуола тўлсин.

Саждагоҳга эгилса бош, гуноҳларга каффорат.
Ҳожилик мақоми ила байтуллоҳда зиёрат.

Ҳар мўминким, охиратда манзили бўлсин жаннат.
Ул жаннатнинг хўш иффоридан бўлсинлар баҳраманд.

Дуоларга очилсин қўл, ҳар сония ҳар фурсат.
Яратган зот ҳар қадамда ўзи этсин ижобат.

Хонадонга кириб келсин ризқи рӯз ҳам барокат.
Ҳар субҳи тонг ширин калом ила тўлсин назокат!

Фарзанду дилбандлар олсин бетакрор салоҳият.
Кўнгул мулкин тарк этмасин одамийликдек неъмат!


Азиз, диндошларим, ушбу муборак кунда Аллоҳга Сиз каби муҳтарама оналар дуолари, илтижолари етиб борса, ажаб эмас.
Дунёни дуолар ила асрайлик. Илоҳим, юртимиз тинч, ҳалқи саломат, осмони мусаффо, фарзандлари солиҳу зукко бўлсин!

Мавжуда Саййид

Каналимиздан узоклашманг


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw