Get Mystery Box with random crypto!

ДОЛЗАРБ ТИББИЁТ ( TIBBIY MASLAHAT )

Logo saluran telegram tibbiymaslahatuzz — ДОЛЗАРБ ТИББИЁТ ( TIBBIY MASLAHAT ) Д
Logo saluran telegram tibbiymaslahatuzz — ДОЛЗАРБ ТИББИЁТ ( TIBBIY MASLAHAT )
Alamat saluran: @tibbiymaslahatuzz
Kategori: Tidak terkategori
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 2.36K
Deskripsi dari saluran

● Мақсадимиз: Қодир қилганча тиббий билимларни етказиш!
— Саломатлик сирлари,
— Фойдали маслаҳатлар,
— Фойдали ҳазиллар,
— Бу тиббий канал ўз соғлиғини қадрлайдиганлар учун!
✍️ @Tibbiymaslahatuzbot
👉 https://t.me/tibbiy_maslahatuz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Pesan-pesan terbaru 2

2023-04-06 09:26:48
Фарҳод Маннопов операция қилинган клиникадаги шифокорда малакавий тоифа бўлмаган

Шу йилнинг 5 март куни вафот этган “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан “Star Med Center” клиникасида ўтказилган текширув натижалари маълум бўлди.

Текширишда бемор Ф.Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган ягона Низомда белгилаб берилган бир қатор лицензия талаб ва шартлари бузилган.

Хусусан, Фарҳод Маннопов операция қилинган “Star Med Center” клиникасида беморга анестизиолог ва реаниматолог сифатида хизмат кўрсатган шифокор Ж.Қ.да малакавий тоифа бўлмаган.

Тиббий фаолият лицензияси талаб ва шартларига врач-мутахассисларда тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа ҳамда малака ошириш бўйича амалдаги сертификат мавжуд бўлиши шарт.

Худди шундай, Фарҳод Манноповнинг пластик жарроҳ шифокори ҳам етарли тажрибага эга эмаслиги маълум бўлди.

Гап шундаки, Манноповга операция вақтида пластик жарроҳ шифокори сифатида хизмат кўрсатган шифокор Э.А. Андижон давлат медицина институтининг даволаш иши, умумий амалиёт шифокори йўналишини 2019 йил 17 июнда тугатган.

Мазкур мутахассиснинг иш стажи беш йил бўлмаганлиги учун ундан даволаш иши, умумий амалиёт шифокори йўналишида тиббий фаолият юритиши, шунингдек, пластик жарроҳлик бўйича амбулатор шароитда беморларга тиббий хизмат кўрсатиши учун малака тоифасига эга бўлиши талаб этилмаган. Бироқ у бемор Манноповга тиббий хизмат кўрсатиши учун камида биринчи малакавий тоифага эга бўлиши керак бўлган.

Лекин “OMAD PLYUS” МЧЖ томонидан пластик жарроҳ шифокори Э.A.да малакавий тоифаси бўлмаган бир вазиятда беморга тиббий хизмат кўрсатишига йўл қўйилган.

@TIBBIYMASLAHATUZBOT
2.0K views06:26
Buka / Bagaimana
2023-04-06 08:09:28
Фарҳод Маннопов операция қилинган клиникадаги шифокорда малакавий тоифа бўлмаган - Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(
Qalampir.uz)

@TIBBIYMASLAHATUZBOT
1.8K views05:09
Buka / Bagaimana
2023-04-05 12:22:40 Рамазон ойида таомланишдаги энг кўп учрайдиган хатоликлар

Ифторликда кўп овқат ейиш;
Янги ва ноодатий маҳсулотларни истеъмол қилиш;
Организм одатланмаган вақтда кўп ва тўйиб овқатланиш;
Жуда ширин, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни истеъмол қилиш;
Чой ёки қаҳва истеъмолини кўпайтириш;
Нон ёки бошқа хамирли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш;
Ҳаёт тарзини бутунлай ўзгартириш;
Жисмоний фаолликни пасайтириш

Муҳим саволларингиз бўлса марҳамат @TIBBIYMASLAHATUZBOT
2.5K viewsedited  09:22
Buka / Bagaimana
2023-04-05 08:40:46 Кам жинсий алоқа - юрак хуружи сабабларидан бири экан?

Ойига бир марта жинсий алоқада бўлган эркаклар ҳафтада икки марта мунтазам жинсий алоқада бўлганларга қараганда юрак-қон томир касалликлари хавфи юқори бўлади

Жинсий алоқа пайтида юракдаги жисмоний юк оддий кун давомида дуч келадиган бошқа юклар билан солиштириш мумкин масалан;

Жинсий алоқа пайтидаги тананинг ҳолатини бир неча қаватдаги зинапояларга кўтарилиш билан таққослаш мумкин: пулс дақиқада 110-130 уришга, систолик қон босими - 150-180 миллиметр симобгача кўтарилади

Бундай кўрсаткичлар, албатта, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларга жиддий хавф туғдирмас экан

Америка юрак ассоциацияси томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, миокард инфарктидан кейин нормал жинсий ҳаётга қайтиш иккинчи миокард инфаркти хавфини оширмайди. Беморларда, қон босими кўтарилмаса, юракда оғриқлар бўлмаса (агар вазият ёмонлашмаса) ва юрак безовта қилмаса, жинсий алоқа қилиш тавсия этилади

Муҳим саволларингиз бўлса марҳамат @TIBBIYMASLAHATUZBOT
2.1K views05:40
Buka / Bagaimana
2023-04-04 13:44:34
Хомиладорлик пайтида ички аъзолар сухбати.

Аллоҳ инсон зотини шунчалик мукаммал ақл ва онги билан энг улуғ қилиб яратган.

Бу расм ҳар бир она учун айни ҳақиқат. Оналаримиз бахтимизга соғ бўлишсин.

https://t.me/Tibbiymaslahatuzz
2.4K views10:44
Buka / Bagaimana
2023-04-04 11:20:36
Таблеткалардан кейин бурун оқишини сабаби

Агар тўсатдан сизга бирон бир таблеткани қабул қилганингиздан сўнг, бурнингиздан шилимшиқ ёки суюқлик оқаётгандек туюлса, унда сабабини билиш керак

Дарҳақиқат, доридан кейинги ринит юзага келади. Яъни, бурун тиқилиши, ринорея қуруқлик ва ноқулайлик, сезувчанлик, шиллиқ томоқнинг орқа қисмидан пастга оқади.

Айнан қайси дорилардан кейин:
- баъзи қон босими туширувчилар;
- пешоб хайдовчи;
- психотроп;
- гормонлар (эстрогенлар, Габапентин);
- деярли барча стероидлар бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар.

Бу ҳолатда нима қилиш керак? Шифокорингиз билан маслахат қилинг

Муҳим саволларингиз бўлса марҳамат @TIBBIYMASLAHATUZBOT
1.9K viewsedited  08:20
Buka / Bagaimana
2023-04-03 16:08:21
Ўзбекистонда яна бир дори воситасидан фойдаланиш тақиқланди

«Tutukon Neo» препарати керакли талабларни бузган ҳолда ишлаб чиқарилгани аниқланган. Препарат сотувдан олиб ташланмоқда. Мазкур дори воситаси буйраклар яллиғланиш касалликларида қўлланади.

https://t.me/Tibbiymaslahatuzz
2.4K views13:08
Buka / Bagaimana
2023-04-03 15:37:09
Фойдали: Сурункали гайморитни оддий қора чой билан даволаш мумкин

Керак бўлади:
Бир чой қошиқ асал
Бир чой қошиқ эвкалипт настойкаси (дорихонада сотиб олиш керак)
Бир чой қошиқ кучли қора чой.

Тайёрлаш: Барча ингредиентларни аралаштиринг ва кунига уч марта бурунга томизинг. Доз одатдаги пипетканинг ярмини ташкил қилади.

Даволаш муддати камида уч кун. Бироқ, енгиллик икки ёки уч марта қўллашдан кейин сезилади

https://t.me/Tibbiymaslahatuzz
2.5K views12:37
Buka / Bagaimana
2023-04-03 11:38:53
#Фойдали
Сарғайган тишларни пахтадек оппоқ қилиш усулини ушбу қўлланмадаги рецепт орқали ўрганиб олинг

Рўзадор ҳолатда бу усулдан фойдаланиш тавсия этилмайди.

https://t.me/Tibbiymaslahatuzz
2.2K views08:38
Buka / Bagaimana
2023-03-30 16:23:54
Мухлислардан келган савол:

Ўғлим 3 ёш, юзида "қип-қизил" нарса, чиқди туғилганида кичкина эди, ҳозир борган сари катталашиб кетяпти шифокорга борсак, оддий ҳол деди лекин биз қўрқаяпмиз (!), бу ҳавфлимасми жавоб учун олдиндан рахмат !


Сиз айтган касаллик бу тиббиётда гемангиома дейилади. Гемангиома — қон томирларининг хавфсиз ўсмаси ҳисобланади. Кўпинча ёш болаларда томирнинг туғма ортиқча тармоқларидан ривожланади. Бола туғилган заҳоти ёки сал ўтгандан кейинроқ кўзга ташланади, баъзида ёши катталарда ҳам кузатилади. Тананинг турли соҳаларида, кўпроқ лаб, юз ва бўйинда учрайди. Бола ўсган сайин гемангиома ҳам катталашади ўз вақтида даволанмаса, бошқа аъзоларга ўтиши мумкин. Гемангиома тери ва шиллиқ қаватда, мускул, бириктирувчи тўқима ва суякларда, шунингдек жигар, буйрак ва бошқа аъзоларда ҳам бўлади. Ҳурматли ота оналар фарзандингизни сиз айтган юзидаги ҳолини кузатиб ва албатта шифокор назоратида турасиз. ДАВОЛАШ ТУРЛАРИ ҲАР ҲИЛ БЎЛАДИ

Гемангиома бўйича мурожаат:
@TIBBIYMASLAHATUZBOT
2.8K views13:23
Buka / Bagaimana