Get Mystery Box with random crypto!

Кам жинсий алоқа - юрак хуружи сабабларидан бири экан? Ойига | ДОЛЗАРБ ТИББИЁТ ( TIBBIY MASLAHAT )

Кам жинсий алоқа - юрак хуружи сабабларидан бири экан?

Ойига бир марта жинсий алоқада бўлган эркаклар ҳафтада икки марта мунтазам жинсий алоқада бўлганларга қараганда юрак-қон томир касалликлари хавфи юқори бўлади

Жинсий алоқа пайтида юракдаги жисмоний юк оддий кун давомида дуч келадиган бошқа юклар билан солиштириш мумкин масалан;

Жинсий алоқа пайтидаги тананинг ҳолатини бир неча қаватдаги зинапояларга кўтарилиш билан таққослаш мумкин: пулс дақиқада 110-130 уришга, систолик қон босими - 150-180 миллиметр симобгача кўтарилади

Бундай кўрсаткичлар, албатта, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларга жиддий хавф туғдирмас экан

Америка юрак ассоциацияси томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, миокард инфарктидан кейин нормал жинсий ҳаётга қайтиш иккинчи миокард инфаркти хавфини оширмайди. Беморларда, қон босими кўтарилмаса, юракда оғриқлар бўлмаса (агар вазият ёмонлашмаса) ва юрак безовта қилмаса, жинсий алоқа қилиш тавсия этилади

Муҳим саволларингиз бўлса марҳамат @TIBBIYMASLAHATUZBOT