Get Mystery Box with random crypto!

Хабарлар 24 | Расмий

Logo saluran telegram tezkor_yangiliklar_uz_xabarlar — Хабарлар 24 | Расмий Х
Logo saluran telegram tezkor_yangiliklar_uz_xabarlar — Хабарлар 24 | Расмий
Kategori: Berita
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 28.74K
Deskripsi dari saluran

✅ Хабарлар 24 | Расмий Telegram каналга Хуш келибсиз!
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Реклама учун — @uzb_2102

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Pesan-pesan terbaru 4

2023-11-28 12:04:42
Жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчи автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Ҳайдовчилар томонидан қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинмоқда. Ушбу норма билан ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби жорий этилмоқда.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
13.6K views09:04
Buka / Bagaimana
2023-11-28 04:25:54
Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг

https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
13.7K views01:25
Buka / Bagaimana
2023-11-25 08:57:55
#Сувни_тежанг

Тошкентда совуқ сув нархи тарифлари оширилади, аҳоли учун 400 сўм эди, энди 1400 сўм бўлади

1 кубометр ичимлик суви нархи деярли 3,5 бараварга ошди.

Батафсил жалвалда танишинг, яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
20.8K views05:57
Buka / Bagaimana
2023-11-25 08:57:55
Қашқадарёда эркак 14 ёш қизни ўз уйида сақлаб, турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлади.

Жорий йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани Хўжабоғ қишлогида яшовчи эркак вояга етмаган 2009 йилда туғилган қиз болани ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган, дея хабар бермоқда болалар омбудсмани.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
16.9K viewsedited  05:57
Buka / Bagaimana
2023-11-24 11:12:38
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан “бир пиёла чой устида суҳбатлашиш” ва шу каби тадбирлар учун 10 млрд сўм пул ажратар экан…

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
12.9K views08:12
Buka / Bagaimana
2023-11-24 11:12:38
Самарқандлик ўқувчи қиз шахмат бўйича қизлар ўртасида илк жаҳон чемпионига айланди

Италиядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида Самарқанд шаҳридаги 42-мактаб ўқувчиси Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Бу орқали Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
14.3K views08:12
Buka / Bagaimana
2023-11-23 19:11:10
#Диққат #Тезкор
#Ана_ҳолос
2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобил шиналари автомобил вазни (кг учун) ортиқча юкламани келтириб чиқарса,
Нормадан ортиқ ўлчамнинг ҳар бир даражасидан келиб чиқиб ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида утилизация йиғими жорий этилмоқда
.

Масалан 15 балонни кўтарадиган жентрага 16 қуйса 1 миллион сўм, 17 қуйса 2 миллион сўм тўлайди.

Негадир дисканинг катта-кичигига фаҳми етганлар, кўзни қамаштирувчи лед ўрнатиб олган ашнақалар билан иши йўқ!

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг

https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
17.3K views16:11
Buka / Bagaimana
2023-11-23 19:04:29
#Тезкор

Водий, жумладан Андижондаги аптекалар одамлар билан тўлиб-тошмоқда.

Тошкентда номаълум грипп касаллиги жуда тез тарқалмоқда. Тошкентга бориб келганларда грипп кўпчиликда кузатилмоқда экан.

Андижонда ҳам айниқса ёш болаларда томоқ, истма ва холсизлик жуда кўп кузатилмоқда экан. Хушёр бўлинг, имкон қадар маска тақиб юринг, одамлар гавжум жойларга борманг.

Тарқатиб, одамларни огоҳлантиринг.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
16.8K views16:04
Buka / Bagaimana
2023-11-23 19:00:52
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
12.6K views16:00
Buka / Bagaimana
2023-11-23 16:41:59
#Тезкор
Тошкентда ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпайди

Бунинг натижасида болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган. Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида

Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага оширилди.

Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина қўшимча ажратилди.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q
13.9K views13:41
Buka / Bagaimana