Get Mystery Box with random crypto!

ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

Logo saluran telegram onalar_kanali_ayollar_hikoyalar — ОНАЛАР КАНАЛИ _N1 О
Topik dari saluran:
Ибрат
Архив
Астағфируллох
Хайрли
Шанба
Salomatlik
Долзарб
Психология
Diqqat
All tags
Logo saluran telegram onalar_kanali_ayollar_hikoyalar — ОНАЛАР КАНАЛИ _N1
Topik dari saluran:
Ибрат
Архив
Астағфируллох
Хайрли
Шанба
Salomatlik
Долзарб
Психология
Diqqat
All tags
Kategori: Agama
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 121.05K
Deskripsi dari saluran

Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!
Реклама учун @DONOona
@Onalar_Kanali_Ayollar_Hikoyalar
Хамкор @mebellarolami
Табрик учун _ @Mayorsha
Оналар - ҳаёт кўпригидирлар. Оналарни эъзозланг!
Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 37

2023-10-04 15:31:32
#Долзарб

САВОЛ:

Бир СУННАТ амал бор:

Сиз у амални қилаётган вақтингизда, ер юзидаги биронта ҳам мусулмон киши у СУННАТ амални бажара олмайди. Бу қайси СУННАТ амал...
ㅤㅤㅤ
16.6K views𝐀𝐛𝐝𝐮𝐡𝐚𝐤𝐢𝐦 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭𝐨𝐯 , 12:31
Buka / Bagaimana
2023-10-01 08:50:21
1-ОКТЯБРЬ – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни!"

Азиз устозлар! Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналимиздан узоклашманг

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
12.7K views LiDER √, 05:50
Buka / Bagaimana
2023-10-01 08:11:42
"Мен сизларга кўўўўўўўп ойлик тилайман"

Кичкинтойдан Устоз ва Ўқитувчиларга табрикнинг зўри ))

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар.


Каналимиздан узоклашманг

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
14.0K views LiDER √, 05:11
Buka / Bagaimana
2023-10-01 04:10:14
Дуо килинг азиз ОНАЖОН,
АЛЛОХ доим куллаб турсин.
Саховатда топган савобим,
Жаннат тамон йуллаб турсин.

Дуо килинг муниса ОНАМ,
Калбим СИЗдек мехрли булсин.
Дустлар учун очган кучогим,
Факатгина кувончга тулсин.

Дуо килинг мени ОНАЖОН,
Согинч мени килмасин тамом.
Орзуларим ушалган замон,
Уз юртимда топайин макон!!!...

Каналимиздан узоклашманг


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
14.7K views LiDER √, 01:10
Buka / Bagaimana
2023-10-01 03:59:01
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш

2023-йилнинг 29-сенятбр куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг
12.9K views LiDER √, 00:59
Buka / Bagaimana
2023-09-30 19:01:06
​​ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

1)...Аёл зикр қилинган жойда:

Яъни: «Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...» дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2)...Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”» дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)...Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди» дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

  Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг оиласи билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар.

Абдулқаййум Комил таржимаси


ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ.


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
13.4K views LiDER √, 16:01
Buka / Bagaimana
2023-09-27 18:59:02
Нархи қанча меҳрни, айтинг?

Ҳаммасини сотиб оламан.

Оқибати бор остонага

Керак бўлса ётиб оламан.

 

Эй, нархи қанча меҳрни, айтинг, айтинг?

Ҳаммасини сотиб оламан.

Оқибати бор остонага

Керак бўлса ётиб оламан.

 

Қайда меҳр бозори, айтинг?

Олиб берай меҳрсизларга.

Керак бўлса, юриб уйма-уй,

Улашаман бағри музларга.

 

Нарҳи қанча меҳрни, айтинг?

Ўзим олай етса имконим.

Етса молим, етмаса жоним,

Нарҳи қанча меҳрни, айтинг?

 

Эй, меҳрингиздан, майли, бир ҳовуч

Беринг етим гўдаклар учун.

Кўзларида ўкинч ва илинж,

Меҳрга зор юраклар учун.

 

Меҳр излаб дунёни кездим,

Олишимга борми қаршилар?

Ўзимга ҳам керакдир, бироқ

Илинаман сизга, яхшилар.

 

Меҳр борми эски бўлса ҳам?

Йўқ, деган сўз ёмон нечоғлиқ.

Бу ўткинчи дунёда меҳр

Наҳот бўлса чўнтакка боғлиқ?

 

Билолмадим меҳрнинг нарҳин,

Меҳр сотилмас экан пулга.

Гўёки биз савдогарлардек,

Меҳр излаб чиққанмиз йўлга.

 

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
12.6K views@onalarkanali, 15:59
Buka / Bagaimana
2023-09-27 16:57:00
#Ибратли

Мана ака-укалар қанақа бўлиши керак! Ака-ука, жигар бошқа топилмас экан.

Мехр оқибатли ака-ука, жигарларга юборамиз
!

Яқинларга хам юборамиз

Каналимиздан узоклашманг

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
12.6K views LiDER √, 13:57
Buka / Bagaimana
2023-09-24 08:55:32 ​​БАЛКИ  БУ  НАЖОТИНГДИР...

...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.


Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг.  Эҳтимол бу Сизнинг  нажотингиздир!

Каналимиздан узоклашманг

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
13.1K views@onalarkanali, edited  05:55
Buka / Bagaimana
2023-09-18 00:45:20
Ассаламу Алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
14.8K viewsÁRTUR, 21:45
Buka / Bagaimana