Get Mystery Box with random crypto!

​​ОРОМ ҚАЕРДА? Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафи | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

​​ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

1)...Аёл зикр қилинган жойда:

Яъни: «Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...» дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2)...Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”» дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)...Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

Яъни: «У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди» дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

  Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг оиласи билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар.

Абдулқаййум Комил таржимаси


ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ.


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw