2024-01-23 10:59:02
ОМОНАТДОР ЙИГИТ.
(ривоят).
Қадимда бир йигит, Бухородан Маккага борибди. "Оллоҳга яқин бўламан" деб, Каъба атрофида оила к,уриб яшабди,
Бухородаги ота онаси, қавми қариндошларидан узоклашган йигит, х,алоллиги билан, "Омонатдор йигит" номини олибди.
Одамлар бойлигини омонатга шу йигитга ишониб топширар эканлар. Бир куни бир бой йигитга тиллоларини бериб сафарга кетибди. Орадан йиллар ўтиб, йигитни уйига келса, йигит вафот этган экан.
--- Омонатдан бизни хабаримиз йўқ, бу ҳақида гапирмади!---дебди уйдагилари.
Бой Маккадаги уламоларга учрабди. Дардини айтиб, йиғлабди. Уламолардан бири:
---Фалон жойда булоқ бор, ўша жойга бориб ўша йигитни чақир, жаннатийлар овоз беради, ўзидан сўрайсан!--дебди.
Аммо, бойга булок,дан ҳеч ким овоз бермапти.
Қайтиб яна уламоларга учрабди.
---Фалон жойда бир қудуқ бор, ўша жойда дўзахийлар овоз беради, ўша жойга бориб чақир!---дебдилар унга.
Бой бориб ўша қудуққа овоз берибди, шунда ҳалиги йигит:
--Нима дейсан!--дебди.
Бой омонатини сўрабди.
--- Боғимдаги тут дарахтини тагига кўмиб қўйибман, қазиб олаверинг!---дебди.
Бой ўйланиб қолиб:
---Сиз халол омонатдор йигит эдингиз, нега дўзахийлар ичида юрибсиз?---деб сурабди.
---Мен Маккага келиб қолиб кетдим. Бухорода ота онам, жигарларимдан хабар олмай, дунёдан ўтдим.
Охират сўроғимда, силлаи раҳм дафтарим бўш чиқди. Ҳамма қилган амалларим ўчиб кетди, Роббим мени дўзах аҳлига ҳукм қилди. Эй биродар, энг эзгу амал бу силлаи раҳм экан. Дунё аҳлига айтинг, аввало қон қариндош риштаси узилмасин. Ота она хизматидан улуғроқ иш йўқ экан.
Ҳар қандай шон шуҳрат, дунё матоҳи ота она розилиги олдида бир пулга арзимас экан!-- дебди.
Бой бориб омонатдор йигит айтган жойдан тилласини опибди. Сунг укасини уйига борибди. Қашшоқ, серфарзанд укаси уни кўриб, севинчдан йиғлаб юборибди. Дастурхонга ку'йгани ҳеч вақоси йук экан.
---Ака озрок талқонимиз бор, шуни келтирсам ---дебди.
---Эҳ укажон сени шунчалар ҳолингдан хабар олмаган мен гуноҳкор акангни кечир, бу тугундаги бор бойлигим сеники укажоним. Фақат чин дунёга борганда, ота онам олдида мени юзим ёруғ бўлса бўлгани, бунга эса сен гувоҳ бўласан, жигарим!-- деб, акаси укасини бағрига босибди. ...
Қиссадан ҳисса: жигарлар қиёматда бизни юзимизни оқловчилар экан. Илоҳим барчамизни силлаи раҳм дафтаримиз савобларга тўла бўлсин. Ота она, фарзандлар, жону жигарлар орасидан меҳр оқибат кўтарилмасин.
Жону жигарингизни х,олидан. Хабар олинг экан.
Қалбига меҳр улашинг. Унутманг Ҳаж ва Каъба зиёратингиз, оёғингиз остида хам турибди. Қалб кўзингиз ила савобни кўрасиз.
Ажру савобларимизни Оллоҳ. зиёда қилсин.
Алҳамдулиллаҳи Роббил Оламийн.
Каналимиздан узоклашманг
https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
26.6K views@onalarkanali, edited 07:59