Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди судьяси | 🇺🇿 ХАЛК ОВОЗИ &#33 ГОЛОС НАРОДА &#33 🇺🇿

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди судьяси пора билан қўлга олингани ҳақиқатга тўғри келмайди

Жорий йилнинг 1 май куни фуқаро У. Р. (вақтинча ҳеч қаерда ишламайди) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг иш юритувида бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарималарни шу судда ишлайдиган танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 1000 (бир минг) АҚШ доллари олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги гўёки мазкур суд судьяси пора билан қўлга тушгани мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Айтишларича, фуқаро У. Р. шу судда ҳайдовчи бўлиб ишлаган ва поранинг бир қисми суд раисига олиб борилиши керак бўлган, тағинам СОК билгучи !

"ХАЛҚ ОВОЗИ" каналига обуна бўлинг https://t.me/xalq_ovozi_01