Get Mystery Box with random crypto!

Синоптиклар май ойида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот б | 🇺🇿 ХАЛК ОВОЗИ &#33 ГОЛОС НАРОДА &#33 🇺🇿

Синоптиклар май ойида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Май ойи биринчи ўн кунлигининг охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати +23...+28 даражадан +30...+35 даражагача, баъзи жойларда +38 даражагача ўзгариб туради.

Ушбу даврнинг айрим кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади, баъзи жойларда жала хусусиятли маҳаллий ёмғирлар ёғади. Ҳатто битта шаҳар ичида ҳам май ёмғири бир жойда кучли ёғиши ва бошқа жойда эса деярли ёғмаслиги мумкин.
Айниқса тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли жала ёмғирлар ёғиши жуда хавфлидир. Улар сел каби даҳшатли табиий ҳодисанинг шаклланишига олиб келиши мумкин.

"ХАЛҚ ОВОЗИ" каналига обуна бўлинг @xalq_ovozi_01