2023-11-23 16:27:26
#Тезкор
Сурхондарё вилоятида тонгдан буён 3-марта зилзила содир бўлдиСурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 23 ноябрь куни тонгидан буён 3 марта ер силкиниши қайд этилди. Зилзила учинчи бор соат 14:36 да рўй бергани маълум қилинди.
Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 67,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км.
Сезилиш кучи: Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км;
Шўрчи туманида 2−3 балл, 26 км;
Бандихон туманида 2 балл, 31 км;
Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км;
Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.
Биринчи силкиниш эрта тонгда — соат 04:28 да қайд этилган. Магнитуда 3,4 ни ташкил этган.
Иккинчиси эса соат 14:08 да кузатилди (магнитуда — 3,5). Эътиборли жиҳати, ҳар учала силкинишнинг эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди.
Тезкор хабарлар бу ерда!
https://t.me/+0twR5yVsFLpkMjE6
https://t.me/+0twR5yVsFLpkMjE6
9.5K views13:27