Get Mystery Box with random crypto!

1916 йилда Туркистоннинг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Жиззах, | TURON TURKISTON

1916 йилда Туркистоннинг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Жиззах, Хўжанд ва Тошкентта ҳам оммавий қўзғолонлар бўлган. Қўзғолон Чор Россиясига қарши бўлади. Чор Россияси маҳаллий йигитларни қул ва мардикор қилиб олиб кетмоқчи ва Биринчи жаҳон урушига ташламоқчи бўлади.

Қўзғолонда боболаримиз “нега биз урушга бориб, ўзимизнинг биродар ва мусулмон туркларни ўлдиришимиз еки уларни қўлида ўлишимиз керак экан?!” дейди. Ҳақиқатда, ўша пайтда Чор Россияси Усмонли Турк давлати билан урушаётган эди. Чор Россияси 1916 йилги қўзғолонларни бостириб, юз минглаб аждодларимизни қириб ташлайди.

Орадан бир асрдан сал кўпроқ вақт ўтиб, бугун Россияда ишлаб юрган минглаб ўзбеклар Украина урушига мажбурланмоқда. Украинада эса, минглаб қрим татарлари – мусулмонлар ўзларининг ери ва эрки учун урушмоқда. Лекин, бу сафарги фарқ – Ўзбекистон халқи вазиятни чуқур англагани йўқ...

Камолиддин Раббимов
.
https://t.me/turonturkiston