Get Mystery Box with random crypto!

Кеча, 21.12.2023 йил соат таҳминан 17:00 лар чамасида ўтказил | Танқид ва Таҳлил

Кеча, 21.12.2023 йил соат таҳминан 17:00 лар чамасида ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилоятини Қўрғонтепа туманида яшаган, авваллари адвокатлик фаолияти билан шуғулланган О.З. исмли фуқаро ушланган.

Шу куни соат 18:00 да вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов йиғилиш ўтказиб, йиғилиш қатнашчиларига, - “Мана Танқид ва Бастион деган каналларни админларидан бирини қамадик, қолганларига хам етиб борамиз” - деган мазмунида гапиргани ҳақида ҳабар овозли кузатув билан хабарлар келди.

Шу ўринда, BASTION жамоаси расман ушланган шаҳсни бу каналга алоқаси йўқлигини билдиради.

Бундан ташқари, Ш.Абдураҳмонов ўзи ҳокимлик қилиб келаетган вилоят аҳолисини муаммоларини мутасаддиларга етказиб бораётган каналга нисбатан бу даражада адоватда бўлишига нима сабаб?!

Вилоятдаги муаммоларни яшира олмаётгани учунми еки “чувалчанг” воқеаси учунми?

Лекин у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам айб ҳокимни ўзида… лекин асло каналда эмас…

"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

@bastiongr