Get Mystery Box with random crypto!

#Таҳрирсиз #Мурожаат Шаҳрихон  туманидаги 49,55,32,26,56-мак | Танқид ва Таҳлил

#Таҳрирсиз #Мурожаат

Шаҳрихон  туманидаги 49,55,32,26,56-мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари йиллар давомида тўланмай келинаётган устама ҳақлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига шу йилнинг апрель ойида мурожаат қилишган.

Суд беш нафар ўқитувчига белгиланган устама ҳақи тўлаб берилиши бўйича қарор қабул қилган. Аммо ҳалигача устама ҳақи тўлаб берилмаётгани ўқитувчиларда турли саволларни келтириб чиқармоқда.Қарор ижроси нега пайсалга солинмоқда? Ўз вақтида берилмаган пуллар қаерга кетган?

Ўқитувчилар турли идораларга яъни ундуриш бўйича МИБга мурожаат билан боришган “Биз бу муаммо бўйича Шаҳрихонда жойлашган мажбурий ижро бўлимига бордик,лекин натижа йўқ“,деб такидлади мурожаатчи Ушбу мурожаат бўйича мутасаддилардан ижобий ечим кутиб қоламиз

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил» ✓