Get Mystery Box with random crypto!

Шош ҳанафийлари

Logo saluran telegram shoshhanafiy — Шош ҳанафийлари Ш
Logo saluran telegram shoshhanafiy — Шош ҳанафийлари
Alamat saluran: @shoshhanafiy
Kategori: Tidak terkategori
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 702
Deskripsi dari saluran

USHBU RASMIY KANALDA XANAFIY MAZHABIGA OID MASALALAR BERIB BORILADI

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru

2023-05-05 09:25:43 ОТА-ОНАМНИНГ НАМОЗ ВА РЎЗАЛАРИ ҚАЗОСИНИ МЕН АДО ЭТСАМ БЎЛАДИМИ?
#намоз

САВОЛ: Вафот этган ота-онамнинг қазо намозлари ёки рўзаларини мен адо этсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Чунки намоз кимни зиммасига фарз бўлган бўлса, шу одамни ўзи уни адо қилиши билан унинг зиммасидан соқит бўлади. Кишининг зиммасига фарз бўлган намоз ёки рўзани бошқа киши адо қилиши билан биринчи кишининг номидан ўтмайди. Бу ҳақда “Фатовои Татархония” китобида бундай дейилган:

وَلَوْ أَمَرَ الْأَبُ ابْنَهُ أَنْ يَقْضِيَ عَنْهُ صَلَوَاتٍ وَصِيَامَ أَيَّامٍ لَا يَجُوزُ عِنْدَنَا

яъни: “Агар ота ўғлига ўзини номидан намоз ва рўзаларининг қазосини адо қилишга буюрса, бу нарса бизнинг мазҳабимизда жоиз эмас”.

Демак, тирик ёки вафот этган киши қазо қилган намоз ва рўзаларни уни фарзандлари адо қилишлари билан тирик ёки вафот этганнинг зиммасидан бу қарзлар соқит бўлмайди. Чунки, намоз холис баданий ибодат бўлиб, уни бажаришда киши ўзидан бошқани ўринбосар қилишига шариатимиз рухсат бермайди. Лекин, киши намоз ўқиб ёки бошқа ибодатни қилиб, савобини вафот этганларга бағишласа ёки ҳадя қилса, бу тўғри ва дуруст бўлади. Бу ҳақда Имом Зайлаий “Табйинул ҳақоиқ” номли китобда бундай деганлар:

الأصل في هذا الباب أن الإنسان له أن يجعل ثواب عمله لغيره عند أهل السنة والجماعة صلاة كان أو صوماً أو حجاً أو قراءة قرآن أو أذكارا إلى غير ذلك من جميع أنواع البر، ويصل ذلك إلى الميت وينفعه.

яъни: “Бу масаладаги қоида шуки, киши қилган амалининг савобини бошқага бағишлаши Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича дурустдир. У қилган амали намоз, рўза, ҳаж, Қуръон тиловати, зикру тасбиҳлар каби савоб ишлар бўлиши мумкин. Ушбу қилинган яхши амалларнинг савоби вафот этганларга етади ва фойда қилади”.
Бу ҳақда “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилган:

أَنَّ الْإِنْسَانَ لَهُ أَنْ يَجْعَلَ ثَوَابَ عَمَلِهِ لِغَيْرِهِ صَلَاةً كَانَ أَوْ صَوْمًا أَوْ صَدَقَةً أَوْ غَيْرَهَا كَالْحَجِّ وَقِرَاءَةِ الْقُرْآنِ وَالْأَذْكَارِ وَزِيَارَةِ قُبُورِ الْأَنْبِيَاءِ عَلَيْهِمْ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ وَالشُّهَدَاءِ وَالْأَوْلِيَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَتَكْفِينِ الْمَوْتَى وَجَمِيعِ أَنْوَاعِ الْبِرِّ

яъни: “Киши қилган амалининг савобини бошқага бағишлаши мумкин. Қилган амали – намоз ўқиш, рўза тутиш, хайр-эҳсон ва садақа қилиш ёки ҳаж қилиш, Қуръон тиловати ва зикр-тасбиҳлар қилиш, пайғамбарлар, шаҳидлар, авлиёлар ва солиҳларнинг қабрларини зиёрат қилиш, вафот этганни кафанлаш ва бошқа турли яхши амаллар бўлиши мумкин”.

Демак, вафот этганларнинг қазо намоз ёки рўзаларини тириклар уларнинг номларидан адо қилиши дуруст эмас, лекин тириклар нафл намоз ва рўза каби ибодатларни қилиб, савобини вафот этганларга бағишлаши дуруст ва бу вафот этганларга катта яхшилик қилишга киради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
104 views06:25
Buka / Bagaimana
2023-05-05 08:08:30 Одамларнинг энг яхшилари

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- “Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва бошқаларга ўргатгани”.
- “Сизларнинг энг яхшингиз ахлоқи гўзалингиз”.
- “Сизларнинг энг яхшингиз қарзини чиройли адо этганингиз”.
- “Сизларнинг энг яхшингиз яхшилигидан умид қилинадиган, ёмонлигидан омонда бўлинадиган”.
- “Сизларнинг энг яхшингиз таом улашган ва саломга алик олган”.
- “Сизларнинг энг яхшингиз намозда елкасини юмшоқ тутган”. (Сафга қўшилаётган кимсага жой берадиган).
- “Одамларнинг энг яхшиси умри узоқ бўлиб, яхши амал қилгани”.
- “Одамларнинг энг яхшиси одамларга кўпроқ фойдаси тегадигани”.
- “Аллоҳнинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстига яхшилик қиладигани, Аллоҳнинг наздида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига яхшилик қиладигани”.
- “Одамларнинг энг яхшиси махмум қалб ва ростгўй тил соҳиби”. Саҳобалар сўрашди: ростгўй тилни тушундик, аммо махмум қалб нима? Расулуллоҳ жавоб бердилар: “У пок тақводор, гуноҳсиз, адоватсиз, ғилли ғашсиз ва ҳасадсиз қалб”.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
126 views05:08
Buka / Bagaimana
2023-05-04 12:54:25
Имон йўлидаги сабр
_

бдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
154 views09:54
Buka / Bagaimana
2023-05-03 12:54:25
Сабрнинг фазилати
_

бдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
162 views09:54
Buka / Bagaimana
2023-05-03 10:13:25 Намоз ўқишда ихтилоф чиқармаслик

Бизнинг диёрларда минг йиллардан бери, балки ундан ҳам ошгандир, ҳанафий мазҳаби бўйича намоз ўқилади, биродарлар. Устоз, ватандош уламо аждодларимиз ҳам айнан ҳанафий мазҳабида бўлишган, шу мазҳабга оид китоблар ёзишган. Шу боис бугунги кунда юртимизда шофеъий, моликий, ҳанбалий мазҳаблари бўйича уламолар ҳам йўқ, бу мазҳабларга оид китоблар ҳам йўқ. Аммо орамизда намоз ўқиш тартиби бўйича ҳар хил кўринишлар кўзга ташланмоқда. Қўлни киндикнинг пастига эмас, тепасига боғлаб олиш, такбири таҳримада қўлни қулоқлари юмшоғига олиб бормасдан, елка баробарида кўтариб қўйиш, оёқларни ниҳоятда катта очиб туриш, «омин»ни жаҳрий айтиш ва ҳоказолар кўп кузатиляпти. Буларнинг ҳаммаси тўрт мўътабар фиқҳий мазҳабларимизда бор нарсалар, аммо мазҳаббоши уламоларимизнинг ёндашув бу масалаларда турлича бўлган, холос. Бошқа мазҳабни билганингиз, унга амал қилганингиз жуда яхши, аммо аҳолининг аксарияти, хусусан, масжиддаги жамоатнинг аксарияти бир мазҳабга амал қилиб намоз ўқиётган бўлса, уларга хилоф равишда бошқа мазҳабнинг амалини қилиш одамлар орасида фитна келтириб чиқаради. Ўтган йиллардаги ҳолатлар биз учун тажриба дарси бўлиши керак, сабоқ бўлиши керак. Юртимизда шу мазҳаб бўйича намоз ўқиладими, шунга амал қилайлик. Роса бўлмай кетаётган бўлса ҳажга, умрага бориб, хоҳлаганча намоз ўқийверинг. Лекин Ўзбекистонда ҳанафий мазҳаби бўйича намоз ўқинг. Сизнинг намозингиз бошқаларнинг, айниқса кексаларнинг ғашига тегиши мумкин, бошқа одамларда, асосан ёшларда эса нотўғри тушунчалар, саволлар уйғотиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ихтилоф қилмасликка чақириб қоламан. Бу ҳақда етарли далилларимиз бор, улар тўлиб-тошиб ётибди. Иншааллоҳ, ўрни келганда бу ҳақида ҳам гапириб ўтармиз.
Бир мазҳабдан бошқа мазҳабга ўтиш «талфиқ» дейилади. Бу ҳаром ҳисобланади. Ота-боболаримиз шу мазҳабга амал қилиб келишдими, биз ҳам шу мазҳабга амал қилишимиз керак. Бугунги кунда мусулмонлар бошига келаётган энг катта бало, бутун дунё мусулмонларига ташвиш бўлаётган нарса – бемазҳаблик балосидир. Ўзлари бирорта мазҳабга эргашишмайди, лекин ўзига ҳадисдан, оятдан тўғридан-тўғри фатво чиқариб олиб, яна ўзининг йўлини бошқаларга иддао қилади, ўзининг йўлидан бошқа йўлдагиларни эса адашувда деб эълон қилади. Натижада жамиятда бўлиниш, тафриқа, ўзаро адоват ҳосил бўляпти.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
161 views07:13
Buka / Bagaimana
2023-05-03 08:54:46 ҚОИДАЛАР!!!

"Аллоҳ учун инсонларнинг маҳбуброғи, инсонлар учун манфаатлироғидир".

Аллоҳ учун маҳбуб бўлишингизнинг бирдан бир йўли, бу бошқаларга манфаат беришингизда экан.

"Аллоҳ азза ва жалла учун амалларнинг маҳбуброғи, мусулмонга сурур киргизишингдир;
мусибатини аритасан,
ё қарзини ўтайсан,
ё очлигини кетказасан"

Бошқаларга қандай ёрдам берсамакан, деб ўйланганлар учун набавий кўрсатмалар.

"Бир биродаримнинг ҳожатида юрмоғим, мен учун бу масжидда бир ой эътикоф қилмоғимдан мен учун маҳбуброқдир".

Бу эса, бошқаларга манфаат берадиган кишилар қандай ажру-савобга эришиши хушхабари.

"Ким ғазабини ижро этишга кучи етиб уни ютса, қиёмат куни Аллоҳ унинг қалбини ризога тўлдиргай".

Бу эса, ғазабини ютган кишига мукофотдир.

"Ким бир биродарининг ҳожатини ўтаб бергунча у билан бирга юрса, қадамлар тойиладиган куни Аллоҳ унинг қадамларини собит қилгай".

Ким жаннатга ҳисобсиз ёки енгил ҳисоб билан кирмоқчи бўлса, марҳамат юқоридаги набавий ўгитларни ўзи учун кундалик режа қилсин.

Тавфиқ Аллоҳдан

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
151 views05:54
Buka / Bagaimana
2023-05-02 12:54:25
Кимки ихлосни махкам ушласа нажот топади
_________________________

#Абдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
157 views09:54
Buka / Bagaimana
2023-05-02 10:33:25 CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
245 views07:33
Buka / Bagaimana
2023-05-02 08:19:50 Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди:

- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.

У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:

- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:

- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
Улашинг: http://t.me/shoshhanafiy
350 views05:19
Buka / Bagaimana
2023-05-01 09:15:25 ДУОДА ҚЎЛНИ ЮЗГА СУРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Домла нима учун дуодан кейин қўлни юзга сурилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дуода қўлларни ичи билан дуо қилиш, сўнгра юзга суриш ҳадиси шарифларда баён қилинган. Шулардан бири Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз, уларни юзингизга суртинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривоялари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

қинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
┈┉┅━❀ ❀━┅┉┈
188 views06:15
Buka / Bagaimana