Get Mystery Box with random crypto!

«ОТА ва ОНА»

Logo saluran telegram ota_va_onalar_jannatimonam_quron — «ОТА ва ОНА» О
Logo saluran telegram ota_va_onalar_jannatimonam_quron — «ОТА ва ОНА»
Kategori: Tidak terkategori
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 436
Deskripsi dari saluran

Она боласини тўққиз ой қорнида кўтариб юради. Ота эса уни бутун умр миясида кўтариб юради.
«Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (Исро сураси, 24-оят).
Манба: 👉 @Ota_va_Onalar Шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Pesan-pesan terbaru 2

2023-06-18 20:34:21 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, иншаАллоҳ

Даврон НУРМУҲАММАД

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
48 views17:34
Buka / Bagaimana
2023-06-18 20:34:05Зулҳижжанинг ўн кунлиги кириб келар экан...

Зулҳижжа ҳаром ойларнинг бири бўлиб, унинг аввалги ўн кунлигида улкан фазилат бор. Унда энг аҳамиятли бўлган ҳаж амаллари ва Aрофатда туришдек энг улуғ рукн бор. Aллоҳ таоло Қуръони Каримда унинг фазилатини баён қилиш учун қасам ичиб айтади: "Фажрга қасам ва ўн кечага қасам".

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фазилатини таъкидлаб: "Aллоҳ таолога энг маҳбуб бўладиган амаллар мана шу кунлардадир" деганлар. (Имом Бухорий Ибн Aббос розиялллоҳу анҳудан ривоят қилган. 969-ҳадис)

Бу ойда қилинадиган амаллар қуйидагилар:

1. Жисмдаги барча аъзолар мағфират қилиниши учун қурбонлик қилишни ирода қилган кишига сочни қисқартириш ва тирноқларни олишни тарк қилиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Aгар ўн (кунлик) кирса, қурбонлик қилишни ирода қилган киши сочини қисқартирмасдан ва тирноғини олмасдан қурбонлик қилади". (Имом Муслим Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. 1977-ҳадис)

2. Қуръон қироати ва кўп зикр билан машғул бўлиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Унда (зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигида) таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар".(Имом Aҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 5446-ҳадис)

3. Унинг аввалги тўққиз кунида рўза тутиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ундаги рўза тутилган ҳар бир кун бир йилнинг рўзасига, ундаги ҳар бир кеча қадр кечасига тенг бўлади".(Имом Термизий Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 758-ҳадис)

4. Бу ойнинг тўққизинчи куни рўза тутишнинг фазилати таъкидланган.
Чунки у Арафа кунидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу куннинг рўзаси ҳақида сўрадилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Олдинги ва келаси йилларга каффорат бўлади", дедилар. (Имом Муслим Aбу Қатода Aнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 1162-ҳадис)

5. Ўнинчи куни рўза тутилмайди.
Чунки у Қурбон ҳайити кунидир. Ундаги энг афзал амаллар: такбир айтиш, қурбонлик қилиш, садақа қилиш, яқинларга силаи раҳм қилиш...

Кимки Байтуллоҳни севса, унга шавқи бўлса-ю, ҳожилар қаторида бўлмаса, унга биз зикр қилган тоат ва ибодатлар билан машғул бўлиши эваз бўлади.

Aллоҳим, бизга Байтингнинг ҳожилари ажрлари мислидек ажр ёзгин ва бизни солиҳларнинн даъватларига шерик қилгин. Омин!

Доктор Муҳаммад Дарвеш.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
43 views17:34
Buka / Bagaimana
2023-06-18 20:33:54
НОТЎҒРИ ФАТВО БЕРУВЧИЛАР ҲАҚИДА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Youtube | Telegram

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
48 views17:33
Buka / Bagaimana
2023-06-17 21:11:19 ​​#ТАРБИЯ

ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишси
н.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
59 views18:11
Buka / Bagaimana
2023-06-17 16:47:32 ​​​​​​ ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
61 views13:47
Buka / Bagaimana
2023-06-17 16:45:37 ​​ЭРНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Бу тавсияларни муслима аёллар учун тақдим этамиз. Уларга амал қилиш билан хотин эрини сеҳрлаб, мутлақо ўзига қаратиб олиши турган гап. Бу иш Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар билан бўлади:

– Аёл фақат эри учун зийнатлансин;

– Эрига бирон-бир хунук нарсани кўрсатмасин;

– Эри ундан фақат ширин ҳидларни туйсин;

– Ҳамиша гўзал табассумли бўлсин;

– Эрига, унинг яқинларига фақат яхши сўз айтсин;

– Эрининг молини, шаънини муҳофаза қилсин;

– Фарзандларига меҳрибон, шафқатли бўлсин;

– Аллоҳга осий бўлмайдиган ишларда эрига итоат этсин.

Лекин, ҳозирги кунда мутлақо тескари ҳолат гувоҳи бўламиз. Хотин киши бирор юмуш билан ёки маросим учун уйдан чиқар экан, бўяниб-безаниб, хушбўйланиб, бисотидаги нафис кийимларни кияди. Ишини битириб, уйига қайтиб келгач, бўёқлар ювилади, тақинчоқлар ечилади, чиройли кийимлар жойига илинади. Ўрнига эски кийимлар кийилади. Улардан овқат, пиёз ҳиди келиб туради...
Ҳолбуки, аёлнинг зийнатланишига, чиройига бошқалардан кўра эр ҳақлироқ эмасми?
Эй муслима аёл, қулоғингга яхшилаб қуйиб ол: агар эринг кўчага иш билан чиқиб кетса, тезда уй ишларига шўнғи. Юмушларингни битказиб бўлгач, ювиниб, зийнатлан, чиройли бўлиш чораларини кўр, эрингга интизор тур. Токи у ишдан қайтиб келганида, қаршисида гўзал аёлини кўриб баҳри дили
очилсин, саришта уйини кўриб қувонсин, ширин таомларни еб нафси қонсин. Шунда унинг сенга муҳаббати янада зиёда бўлади, сенга маҳкамроқ боғланиб қолади.


Унутма: Тўқ одамгина бошқа таомни егиси келмайди

Бахтли ҳаёт cари китобидан

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
53 views13:45
Buka / Bagaimana
2023-06-17 10:00:55
ҚУРЪОНДАГИ ЁДЛАШИНГИЗ ФАРЗ БЎЛГАН СУРА ҲАҚИДА!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Youtube | Telegram

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
59 views07:00
Buka / Bagaimana
2023-06-17 08:57:05
ЧАҚАЛОҚ СОЧИ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум!
1) Фарзандим қиз фарзанд туғилганда сочсиз туғилгани учун сочини кейинроқ олдик, лекин сочини грамида садақа қилмадим. Сочини грамига кўнглимдан чиқариб ҳозир ҳам садақа қилсам бўладими?
2) Ҳозир фарзандим 6 ойлик ўша олинган сочини кўмиш ўрнига ташлагандим. Бу ишим нотўғрими, буни бадалини нима билан тўғирласам бўлади? Болами сочини ташлаганим учун фарзандимга зиёни йўқми?
3) 2-марта сочини олиб кўммоқчиман шундай қилайми?


ЖАВОБНИ ЎҚИНГ: https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20988
63 views05:57
Buka / Bagaimana
2023-06-16 20:29:28 ​​​​ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ

- Таҳорат бошланиб, икки қўл ювилаётганда қайси дуо ўқилади?

Ушбу дуо ўқилади:

«Алҳамду лиллаҳиллази жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран».
Маъноси: «Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Аллоҳга ҳамдбўлсин».

Оғиз чайилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма таҳҳир накҳати ва асқини мин ҳавзи набийика».
Маъноси: «Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт».

Бурунга сув тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ариҳни роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нари».
Маъноси: «Илоҳим, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут».

Юз ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма баййиз важҳи би нурика явма табяззу вужуҳу улаика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик».
Маъноси: «Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг юзимни ҳам ёруғ қил. Гуноҳкорлар юзи қора бўлгувчи кундан асрагил”.

Ўнг қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма аътини китаби биямини ва ҳосибни ҳисабан ясирон».
Маъноси: «Илоҳим, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин».

Чап қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ла туътини китаби бишимали ва ла мин варои зоҳри ва ла туҳосибни ҳисабан шадидан».
Маъноси: «Илоҳим, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам бермагил, қаттиқ ҳисоб-китоб қилмагил».

Бошга маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ғашшини бироҳматика ва анзил ъалайя мин барокатика”.
Маъноси: «Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, устимга баракотларингни ёғдиргин».

Қулоққа маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ижъални миналлазина ястамиъунал қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу».
Маъноси: «Илоҳим, мени яхши сўзларга тобеъ қилгил ва эргаштиргил».

Бўйинга маш тортилганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма аътиқ рақобати минаннари ваҳфазни минассалосили вал ағлали».
Маъноси: «Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагил ва занжирларда судрамагил».

Ўнг оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдаму».
Маъноси: «Илоҳим, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил».

Чап оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон».
Маъноси: «Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига бургил ва гуноҳларимни авф этгил».

Таҳорат якунида ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ижъални минат-таввобинал мутатоҳҳирина важъални мин ъибодикассолиҳиналлазина ла ховфун алайҳим ва ла ҳум яхзанун».
Маъноси: «Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил».

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
68 views17:29
Buka / Bagaimana
2023-06-16 16:20:08
ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
-------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
65 views13:20
Buka / Bagaimana