2023-04-28 15:41:45
Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад ЮСУФ ҳаёт бўлганида шу кунларда 69 ёшни қарши олган бўлардилар. Элимизнинг севимли ижодкори, Ватан ва муҳаббатнинг оташин куйчиси, ҳақиқий ШОИР акамизнинг охиратлари обод бўлсин, илоҳим!
«ЎТГАН КУНЛАР»
«…Тошкентга қиз берма, Марғилон,
Қодирий йўқ, Зайнаблар омон.»
Муҳаммад ЮСУФ
Ўтган кунлар – босилган қадам,
Мен мозийга қайтгим келади.
Ва Кумушга боқиб дамо-дам,
Севаман, деб айтгим келади.
«Сиз ўшами?» -
сўраса мендан,
Чиққандай бахт истиқболига.
Ҳайратини яширолмаскан…
Лабларимни боссам холига.
Танимасак асло Зайнабни,
Юракларда ишқ ёниб турса.
Вужудида шўхлик қайнабми -
Юзларимга жуфтона урса.
Майли эди, Марғилонига -
Туташ бўлса равон йўлларим.
Ҳар кун борар эдим ёнига,
Ва…
келмоқда шундай сўйларим:
- Кумуш кутар мени шодумон,
«Бугун йўқлаб бегим келади!»
… Самарқандга қиз бер, Марғилон,
Зайнаби йўқ! –
дегим келади.
141 views12:41