Get Mystery Box with random crypto!

УМР... Мен умрни кўрмай қолибман Ёнгинамдан ўтиб кетибди Қўли | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

УМР...

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Қўлимга бир китобни тутиб
Тақдиримни битиб кетибди.

Хатто юзин бир бор кўрсатмай
Изларини чизиб кетибди
Мени ҳаёт жангига ташлаб
"Кураш" - дея, ёзиб кетибди.

Кетаяпман ортидан қувиб
Болаликни, ёшликни ташлаб
Гоҳо кулиб, гоҳо англамай
Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб.

Ҳар йил қишда бир йўқлаб келиб
Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш
Гўё, менда алами бордек
Сочимга қор тўкиб кетармиш.

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Пешонамга ажинлар тортиб
Суратини чизиб кетибди.


ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН.


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw