Она, кўзларингиз маъюс тортибди, Яна йиғлаганга ўхшайсиз бугун, Она, шум қизингиз сизни қаритди, Қаранг, ғавғолар ҳам шу қадар узун. Нигоҳингиз ерга солган сувратлар, Оҳ, бу қадар оғир, нақадар ғамгин. Она, пешонамга битган ғурбатлар, Нега унуттирди бахтларнинг рангин. Тақдир бир чигалки, англамоқ қийин, Озгина ўйласанг вақт босиб кетар. Кимгадир дунёйи дуни бир тийин, Кимдир манфаат учун ёқасин йиртар. Она, куйинманг сиз эгилиш биздан, Сиз менга бергансиз ҳақиқат сутин. Тўфонда ғарқ бўлиш, синиш улардан, Кўп эмас, онажон, озгина кутинг. Кечикиб бўлса-да келади бахтлар... https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw 11.1K views@onalarkanali, 15:12