Get Mystery Box with random crypto!

OTABEK YUSUF she‘rlari: Истагим Улғайишни хеч истамайман Мен | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

OTABEK YUSUF she‘rlari:
Истагим

Улғайишни хеч истамайман
Мен улғайсам Онам қарийди
Кўзларидан кетади нури
Белларидан мадор арийди

Қаримаса қанийди Онам
Мен ёш бўлиб қолсам майлийди
Керак эмас ўткинчи Олам
Унга жоним берсам арзийди

Онамсиз уй мозорга ўхшар
Онам билан файзли хонадон
Унинг учун мен берай жоним
Онажоним ўлманг хеч қачон

Доим шуни уйлаб юраман
Онам менинг хеч қаримасин
Кулиб юрсин доим кўзлари
Табассуми хеч аримасин

Узолмаган қарзим кўп хали
Имкон бергин узай Оллохим
Отабек дер танхо ўтинчим
Менга бергин Онам гунохин

Улғайишни хеч истамасман
Мен улғайсам Онам қарийди
Кўзларидан кетади нури
Белларидан мадор арийди

22.05.2020