Get Mystery Box with random crypto!

#ИБРАТ Ўлиб бораётган... салом Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одат | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

#ИБРАТ

Ўлиб бораётган... салом

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларингизга ривож берсин!” – деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Менгами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб: “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” – деди.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ

@onalarkanali

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw