Get Mystery Box with random crypto!

Энг зўр совға мехрдир... Янги йилда мех,р улашинг | ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

Энг зўр совға мехрдир...

Янги йилда мех,р улашинг,
Қадрдонлар, дўсту ёрларга.
Сизга тоғдек х,урмати баланд,
Юрагида мех,ри борларга.

Янги йилда мех,р улашинг,
Мех,рдан йўқ, ортиқроқ совға.
Чин юракдан юборинг табрик,
У юракда  бўлсинда пайдо.

Янги йилда мех,р улашинг,
Қалб сўзларнинг, ўзи етади.
Ота она   яқин дўстингиз
Мех,рингизни интиқ кутади.

Янги йилда мех,р улашинг,
Мех,р бўлар, юракка қувват.
Йиллар йилни қувиб ўтади,
Мех,р беринг дўстлар беьминнат.

Янги йилда мех,р улашинг,
Умр ўтар вақт ўтар чопиб.
Янги йилда дўстларингизга,
Гўзал қалб сўз юборинг топиб..

Янги йилда мех,р улашинг,
Чин дўстларни қадрига етинг.
Юракларни забт этадиган,
Муьжизакор табрикни битинг.

Янги йилда мех,р улашинг,
Инсонлардан мех,р қолади.
Қалбни иймон нури ёритиб,
Юраклардан, у жой олади.
Янги йил муборак бўлсин!!!

Марх,або Эсонмурод қизи.

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw#