АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР 1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз... 2. Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз... 3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз... 4. Яхши кўрган яқинларимизни, касал биродарларимизни кўргани боришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга вақт топамиз... 5. Оиласи ночорроқ синглимизга ёрдам бермаймиз, лекин - халқни кўзига ош қилиб зиёфат берамиз... 6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар дойим тайёрмиз... 7. Аёлимиздан ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар айтамиз... 8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилади, аммо вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз... УЛАШИНГ Бахтли хаёт сирлари https://t.me/+BPeumLFT1u9hOTFi Оила Бахти оилавий канал https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi 14.7K views14:39