Get Mystery Box with random crypto!

Дада... Учмаганда бу омад қушим, Ортганида дарду ташвишим, Бо | Begim

Дада...

Учмаганда бу омад қушим,
Ортганида дарду ташвишим,
Бошқаларга тушмади ишим,
Фақат сизга суяндим Дада...

Пасткашларга қилмадим қуллуқ,
Ўзгасини демадим улуғ,
Виқорлигим танбеҳи қутлуғ,
Фақат сизга суяндим Дада...

Сўзларингиз дилга қилиб ёд,
Ғамлар келса қилмадим фарёд,
Эҳ борлиги давлат бўлган зот,
Фақат сизга суяндим Дада...

Ишонганим, маслаҳатдошим,
Сиз борсизки эгилмас бошим,
Боламанми, каттами ёшим,
Фақат сизга суяндим Дада...

Ёнимдасиз зарра камим йўқ,
Армон билан ўтган дамим йўқ,
Даврингизда бирор ғамим йўқ,
Фақат сизга суяндим Дада...

Болам дея тинмаган дадам,
Синовларда синмаган дадам,
Миннат нима билмаган дадам,
Фақат сизга суяндим Дада...

Қалқонимсиз дардим аритган,
Сарбонимсиз йўлим ёритган,
Асли сизни менман хоритган,
Фақат сизга суяндим Дада...

Учмаганда бу омад қушим,
Ортганида дарду ташвишим,
Бошқаларга тушмади ишим,
Фақат сизга суяндим Дада...

Зоҳид Зиё...

УЛАШИНГ

Бахтли хаёт сирлари
https://t.me/+BPeumLFT1u9hOTFi

Оила Бахти
оилавий канал
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi