Get Mystery Box with random crypto!

#Ремонтни ким қилади? Ҳурматли ўқитувчилар ва боғча ходималари | Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Ремонтни ким қилади?
Ҳурматли ўқитувчилар ва боғча ходималари!

Мактабга йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур, Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ.- деб 100 йил олдин гапирган Абдулҳамид Чўлпон бобомиз.

Сурхондарё ва бошқа вилоятларнинг ММТ Бошқармаси матбуотларидан менга сиз азизларни ремонтга пул йиғмаслик ҳақида огоҳлантиргани ҳақида расмий маълумотлар келаяпти ва уларни мен ўзимнинг расмий саҳифамда ёритишим сўралган.

Мен бу ишни қилмайман!

Чунки сиз минглаб болалар таълим олаётган даргоҳларни ўз ҳисобингиздан таъмирлашингизга тўғри келади. Мен эса, ўзлари ўртача ойликдан ҳам кам даромад топаётган зиё аҳлига безбетлик ва сурбетлик қила олмайман!

Ҳурматли илм аҳиллари, биласиз Давлатимиз Бюджети ўтган йил якунида дефицит билан, яъни зарар билан чиқди. Бунга сабаб солиқ, банк ва молиядаги валламатларнинг аҳмоқона ислоҳотлари ва юқорида санаб ўтилган тизимларнинг ҳамоҳанг сиёсат олиб бормаётгани бунга асосийси сабаблардан бири.

Шунингдек, бу "ислоҳотчилар"м амлакатимиздаги асосий ресурслардан кўр-кўрона фойдаланмаётгани, хусусий секторни синдириб касод қилаётгани ва юртимизда саноат-ишлаб чиқаришга энергоресурларни етмаётгани Республика бюджетига солиқ тушумини камайишига олиб келмоқда. Шу сабаб Давлат мактабларимизга маблағ ажратади деган хом хаёлдан кечинг!

Имконияти бор ота-оналар ҳар бир мактабда топилади. Уялмасдан, қўрқмасдан болалари таъмир талаб ҳолга келтирган мактаблар ремонтига пул сўрайверинг, бу жиноят эмас. Тўй ва артисга минг минг доллар пул бергунича ўз болаларининг мактабини ремонт қилиб берса ўлиб қолмайди биронтаси. Катта синф ўқувчилари ремонт пайти мактабга келиб ёрдамлашиши ҳам мажбурий меҳнат эмас!

Шу сабабдан, агар сизларни қайсидир орган жавобгарликка тортса, қайси вилоят бўлишини фарқи йўқ, ўзим бориб ёнингизда тураман, ёки бош прокуратурага мурожаат қилиб сизга ёрдам қўлини чўзаман. Қўрқмай ремонтга пул сўрайверинг. У даргоҳларида кейинги йил бегоналарни болалари эмас, ўзимнинг болаларимиз ўқийди.

Ушбу масъулиятни бутунлай зиммамга оламан, имкони борлардан қўрқмай пул йиғаверинг!

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
К.Дусов