Get Mystery Box with random crypto!

Ilm ziyosi

Logo saluran telegram ilmziyosiuz — Ilm ziyosi I
Logo saluran telegram ilmziyosiuz — Ilm ziyosi
Alamat saluran: @ilmziyosiuz
Kategori: Tidak terkategori
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 740
Deskripsi dari saluran

Ушбу канал илм-фан билан доимий шуғулланнувчи илмий тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар учун

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Pesan-pesan terbaru

2023-06-13 17:17:44 Икки шаҳарнинг машҳур рассомлари расм чизишда моҳирлик борасида доим тортишар эдилар. Уларнинг бири хитойлик рассомлар, иккинчиси онадўлилик (Туркия шаҳри) рассомлар эди.
Шаҳар ҳукмдори уларни орасини ажратиш учун саройига таклиф қилди. Уларга бир хонани кўрсатди. Уни орасида девор ўрнатишди. Бир қисми Хитой рассомларига ва иккинчиси онадўлилик рассомларга топширилди. Улар ўз маҳоратларини ишга солиб расм сола бошладилар.
Хитойлик рассомлар жуда кўп бўёқлар сўраб, жуда чиройли суратлар чиздилар. Онадўлилик рассомлар эса ўзларига берилган хонанинг бир қисмини биллурдек шаффоф бўлган мовий рангга бўядилар.
Белгиланган вақт тугагач, подшоҳ хонани текширгани кирди. Биринчи бўлиб хитойлик рассомларнинг ишларини кўриб қойил қолди. Улар хонани усталик билан безатиб, расм чизган эдилар. Навбат Онадўлилик рассомларга келган-да, улар орадаги деворни олиб ташлашни айтдилар. Орадаги тўсиқ олингандан сўнг хитойлик рассомлар чизган сурат, онадўлилик рассомлар чизган биллурдек шаффоф мовий деворларда акс этди. Буни кўрган подшоҳ ҳайратдан лол қолди. Бунинг оддийлик ва бежиримлигига тасаннолар айтди.

Қиссадан қисса шуки: Барча гўзаллик ва бежиримлик, чиройли сабр соддалик ва оддийликдадир. Инсон фақат зеб-зийнат ва ҳашаматларга берилмаслик, сабр қилиш мукофатларнинг энг олийсидир.
134 views14:17
Buka / Bagaimana
2023-06-13 15:55:07 Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
Фарзандларга юқмасин деб,   ёмон одатларингизни тарк этасиз;
Ўрнак бўлай деб яхши хулқлар билан сифатланасиз;
Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб, диалог услубида гаплашишни ўрганасиз;
Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
Ҳар бир саволга жавобингиз бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия бериш сизни ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!
160 views12:55
Buka / Bagaimana
2023-06-13 15:54:47 Шайтонни алоҳида бир маҳлуқот деб ўйлайсанми? Асло ундай эмас. Шайтон бу сен. Сенинг нафсинг Шайтон. Уни енгаман, ўлдираман деб ҳомтама бўлма, нафс ўлмайди, ухлайди. Унинг маккор ёлғонига  ишониб ўлдирдим деб хурсанд бўлган онингда сени югансиз елкангга миниб олганини билмай қоласан.

Шундай экан, атрофдаги муаммоларга, бировларнинг эътиқодларига аралашма, аввало ўзингни ислоҳ қил. Дунёни ўзгартиришни истасанг, ўзингдан бошла.


Шамс Табризий
151 views12:54
Buka / Bagaimana
2023-06-13 12:48:12 #буюклар_бисотидан

Кемани сув узра кўрасиз. Бу оддий ҳол. Аммо сувни кема ичида кўришлик, бу қўрқинчли. Сиз ҳам дунёнинг қалбида бўлинг. Аммо дунё қалбингизни эгалламасин!

Дунё сени қалбинга ўзи хохлаганча кирмасин.
Дунё сени қалбинга ўзинг хохлаганча кирсин.

Ақлли бўлиб, дунё дардини тушунма.
Телба бўл, дунё сенинг дардингни тушунсин.

Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг. Балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эшитишни истагандир. Бахтли бўлсам, куламан, деманг. Бахтли бўлиш учун  табассум қилинг!

Жалолиддин Румий
188 views09:48
Buka / Bagaimana
2023-06-13 12:33:16 Илм зиёси аъзолари номидан самимий ташаккурларим. Ёш лидерлардан бўлган Мирдодожонга омад тилаб қоламиз.
183 views09:33
Buka / Bagaimana
2023-06-13 12:31:53 Ассалому алайкум устоз яхшимисиз, соғлиқлариз яхшими.
Устоз "Келажак лидерлари" дастури 4 - мавсумини аъло даражада якунладим. Мавсум сардори сифатида шитирок этдим. Дастур давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида лойиҳа бошқаруви, тайм-менежмент, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, медиасаводхонлик йўналишлари бўйича билимларимни мустаҳкамладим.
Якунда академиянинг энг фаол тингловчиси, мавсум сардори ва лидери сифатида якунлаб сертификат ва ташаккурнома билан тақдирландим устоз.
174 views09:31
Buka / Bagaimana
2023-06-13 12:31:53 Келажак лидерларига Давлат бошқаруви академияси сертификатлари топширилди.

"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш курси 4 мавсуми ўқувлари якунланди. Шу муносабат билан ёш лидерларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.
169 views09:31
Buka / Bagaimana
2023-06-13 12:31:53
148 views09:31
Buka / Bagaimana
2023-06-13 12:31:53
144 views09:31
Buka / Bagaimana
2023-06-13 12:31:52
143 views09:31
Buka / Bagaimana