Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилги чемпионат жуда қизиқ ўтди. Лекин тозалов ҳали якуни | Фарҳод Умаралиев

2022 йилги чемпионат жуда қизиқ ўтди. Лекин тозалов ҳали якунига етмаганга ўххшайди. Ҳакамларга эътирозлар сезиларли даражада камайди. Лекин ҳаромдан қўрқмайдиган, ҳаром пулни фарзандлари ва ҳаттоки, ота-онасига едирадиганлар ҳали футболимизда борга ўхшайди, шекилли. Чемпионат якунланишига яқин, шубҳали ўйинлар кўпайди. Масалан, “Пахтакор” – “Қизилқум”, “Пахтакор”- “Сўғдиёна” ўйинлари каби. Майли, бу ўйинларга бизда исбот йўқ, лекин Яратган билади-ку, бунинг жавоби ёмон. Қайси футбол гуруҳларига кирманг, мухлисларда битта гап, “Бу сценарийни катталар олдиндан ёзиб қўйган, сиз билан мен мухлислик қилишимиз бефойда. Яна эски ҳаммом, эски тос”.
Демак, бундан чиқди, “Пахтакор”нинг кейинги рақиби очко улашаркан-да? Йўқ,“Бунёдкор”нинг бундай ҳаром ишга қўл уришига ишонмайман. Чунки бу “Бунёдкор”.
Воқеалар ривожини эса ўша ўйиндан кейин биламиз. Раҳматли Мираброр Зуфарович Усмоновнинг: “Ҳаромга қўл урган жамоани 1-лига туширвораман” – деган гаплари эсимга тушди. Аммо футбол душманлари Мираброр Зуфаровичга ҳам тўсқинлик қилишди.
Ўлмасак, кўраверамиз.

https://www.instagram.com/FarhodUmaraliev