Get Mystery Box with random crypto!

Гулжамол Асқаровага мактуб! Опажоним, шоираи замоним! Бизнинг | Элёр Гўрўғлиев (official)

Гулжамол Асқаровага мактуб!
Опажоним, шоираи замоним! Бизнинг не кунларда, не кечмишларни бошимиздан ўтказишимизни сиз қаердан билиб қолаверасиз? Ёки бу туйғуларни туйишимиз олдиндан маълум бўладими? Биздан кетадиганлар ва бизга келадиган одамларни ўйлаб сиқилган вақтимиз таскин олсин дейсизми ё? Минглаб километр узоқликларга саёҳатга борганимда бутунлай ўзим билан ўзим ёлғиз қолишни истагандим. Лекин, шу онларда қандай сизнинг мисраларингиз ёдимга келаверади. Минг тусга кирадиган одамлар озор берганида "Кетмоқчи бўлганлар, қилинг овоза", дея уларга эшикни кўрсатиб қўйишга куч бердингизку. Келинингиз билан бир биримизни севамиз, ҳижрону, айрилиқлар, озорларсиз. Нега унда шеърларингизни баравар яхши кўрамиз? Суюнганда ҳам, куюнганла ҳам бирор сатрингизни айтиб қўямиз.Гўё бу сатрларни ўзимиз ёзгандек, ўзимизга тегишлидек... Негадир бугун ана шу қадрдон сатрлар учун ташаккур айтгим келди. Биз каби қизғончиқ мухлисларингиз кўп, биламан. Лекин, ҳеч кимсадан кам севмаймиз, билиб қўйинг дедимда...