Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро IT-сертификатни олиш ёшларнинг биринчи маротаба ишга к | Coursera Workforce Uzbekistan

Халқаро IT-сертификатни олиш ёшларнинг биринчи маротаба ишга киришларини осонлаштиради.
Энди бундай сертификатларни олишга кетказган харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Меҳнат стажи ёки ўзининг портфолиосига эга бўлмаган ёшларнинг биринчи маротаба иш топишлари жуда қийин жараён одатда, чунки иш берувчилар номзоднинг билими ва қобилиятига ишониши қийин.

Иш берувчи ишонадиган
халқаро IT сертификатига эга бўлсангиз, ишга кириш ҳам осонлашади. Марҳамат, Халқаро IT-сертификатларини олиш ҳамда ўқиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш хизматидан фойдаланинг: https://my.gov.uz/uz/service/622

Уни ёнига чет тилини билиш бўйича сертификатниям (IELTS, TOEFL ва ҳ.к.) қўшиб олсангиз, иш топишингиз янада осонлашади. Унинг 100% харажати қоплаб берилади: https://my.gov.uz/uz/service/413

Айниқса талабалар университетни чет тили ва камида битта IT сертификатига эга бўлиб битириб чиқишса, келгусида уларни ишга жойлашишида анча енгиллик бўлади.