Get Mystery Box with random crypto!

​​​​АҲИЛЛИК “СИРИ” Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирг | БАРАКА МАСЖИДИ КАНАЛИ!

​​​​АҲИЛЛИК “СИРИ”

Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар.
Жуда аҳил бўлган бу оилага одамлар ҳавас билан қарашар эди.
Бир куни шунча йил ҳеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди.

Момо ҳикоя қиладилар:
-Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим «Бир», деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб «Икки» деди.
Йўлда давом этдик. Манзилга етай деган эдик, От учинчи марта тепинди. Эрим «Уч» деб, дарҳол аравани тўхтатди. Жаҳл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.

Мен эримнинг бу жоҳиллигидан ҳайратда қолдим. Унга бақирдим:
-Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб «БИР» деди.

Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди. Шундан сўнг орамизда ҳеч низо чиқмади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Отабек домла расмий телеграм
Каналига аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/m4a7KYQcsh03OWUy