2023-08-25 10:16:32
Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг, эркакларга қуйидагича таъриф беради:
— Эркакларни Ер шарининг исталган ерида учратиш мумкин;
— Улар сут эмизувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади;
— Ичмаса, одамларга деярли ҳужум қилмайди;
— Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, калла почани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар;
— Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ;
— Энг катта хатоси, хотини борлигидадир;
— Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта.
— Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса соатига 50 см тезлик билан юрадилар;
— 20 ёшгача бўрига, 35 ёшгача йўлбарсга, 40 ёшгача шерга, 50 ёшгача айиққа, ундан кейин эса, мусичага ўхшаб қолишади...
Энг асосийси:
... Табиатда унинг ягона кушандаси - хотинидир. Хотинини кўрганида ташқи кўринишида қизариш, қалтираш, тил айланмай қолиши, нафас сиқиши ва телефонидаги хабарларни ўчиришга уриниш каби салбий ҳолатлар кузатилади.
@Xalqonahazillar
— халқимиз ичидаги аччиқ ҳақиқатлар ва ҳазиллар канали
15.8K views07:16