#Тезкор
Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттирмоқдаЎзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси «Uzbekistan Airways» Миллий авиакомпаниясининг Тошкентдан Тел-Авивга парвозларини вақтинча тўхтатгани ҳақидаги хабарини ўзгартирди.
12-октабр куни дипломатик миссия авиакомпания хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозларни тўхтатишга қарор қилганини маълум қилди. Тез орада хабар ўзгартирилди. Унда айтилишича, авиаташувчи парвозларни давом эттиришга қарор қилган.
Кейинги рейслар ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда эълон қилинади, дейилади хабарда.
Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг https://t.me/joinchat/AAAAAFEiRG6MgKLw381C5Q