2023-06-09 09:25:20
Мусофирман бегона шахар,
Дардим сизга айтгим келади.
Пойингизга бошимни уриб,
Она уйга қайтгим келади.
Соғиндим мен сингилларимни,
Эркалагим, қучгим келади.
Суриб қўйиб, дунёни нари,
Она уйга қайтгим келади.
Тинчми она Ўзбекистоним,
Қон ютаман қийналган оним,
Ватан дейман оғриса жоним,
Она уйга қайтгим келади.
Мусофирман кўзларимда ёш,
Ойда, йилда қилиб ейман ош,
Тугаб борар, тўкилиб бардош,
Она уйга қайтгим келади.
Рўзғор асли бир ғор эканда,
Пешонада шу кунлар бор эканда,
Соғинч тиғи, юрагимга текканда,
Она уйга қайтгим келади.
Бағрингизга бошимни қўйиб,
Онажон деб, эркалаб суюб,
Райхонларни хидига тўйиб,
Соғиндим деб айтгим келади.
Дунё дунё чархпалак дунё,
Юрагимни эзармикан ё,
Танга топган телбадек гўё,
Она уйга қайтгим келади.
Мусофирман бегона шахар,
Дардим сизга айтгим келади.
Юрт тупроғин кўзимга суртиб,
Она уйга қайтгим келади.
@SHIRIN_DIYDOR
4.4K views06:25