2024-04-15 04:02:21
Ҳаммани ҳам дўст дема, ишонмагин сирингни,
Шундайлар бор қидирар, тирноқ ости кирингни,
Кўнглигга кириб олиб, сўнг синдирар кўнглингни,
Одамзоднинг кимлигин ишинг тушса биласан.
Кўкрак уриб мақташар, сени кўкка кўтариб,
Иши тушса топишар, ҳамма жойдан ахтариб,
Қўйгин, ёлғон сўзига қолма дўстим ишониб,
Одамзоднинг кимлигин ишинг тушса биласан.
Шундай қўшиқ бор эди, эшитсанг ўйлантирар,
Ўнтадан ё юзтадан чиқса битта дўст чиқар,
Сохта бўлган дўстлардан, асра ўзинг алҳазар,
Одамзоднинг кимлигин ишинг тушса биласан.
Давринг келса уйингда хизматингда бўлади,
Сенга шундай мадҳ айтиб, завқу шавққа тўлади,
Кетса омад қўлингдан, содиқларинг ўлади,
Одамзоднинг кимлигин ишинг тушса биласан.
Ўзидан ўзгасига хор қилмасин Аллоҳим,
Торга тор бўлган дунё, тор қилмасин Аллоҳим,
Дўстларга ва душманга зор қилмасин Аллоҳим,
Одамзоднинг кимлигин ишинг тушса биласан.
Заршид
KANALGA OBUNA BO'LING
꧁꧂ ꧁꧂
Дўстларингизга улашинг!
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007
16.3K views01:02