Get Mystery Box with random crypto!

ОНАЛАР КАНАЛИ _N1

Logo saluran telegram onalar_kanali_ayollar_hikoyalar — ОНАЛАР КАНАЛИ _N1
Topik dari saluran:
Бuсмuллаҳ
Ҳайрли
Лайфхак
Kategori: Agama
Bahasa: Bahasa Indonesia
Pelanggan: 127.99K
Deskripsi dari saluran

Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!
Реклама учун @DONOona
@Onalar_Kanali_Ayollar_Hikoyalar
Хамкор @mebellarolami
Табрик учун _ @Mayorsha
Оналар - ҳаёт кўпригидирлар. Оналарни эъзозланг!
Онаси борлар ҳеч қачон қаримайдилар!!!!

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Pesan-pesan terbaru 7

2024-04-01 19:02:52
Дуо қилаётганингда вақтинг тиғиз бўлса, аммо қалбинг эҳтиёжга тўлиб кетган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўраб дуо қилавер!

Аллоҳ сени афв қилса, ҳожатларинг сўрамасанг ҳам раво бўлаверади.

«Аллоҳумма, иннака ъафуввун, кариймун, туҳиббул афва! Фаъфу ъаннаа» (Аллоҳим, Сен афв қилувчи, карамли Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан. Бизни афв этгин).

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ

Каналимиздан узоклашманг


https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw

𝑲𝒂𝒏𝒂𝒍𝒅𝒂𝒏 𝒏𝒊𝒎𝒂𝒅𝒊𝒓 𝒚𝒂𝒙𝒔𝒉𝒊 𝒏𝒂𝒓𝒔𝒂 𝒕𝒐𝒑𝒔𝒂𝒏𝒈𝒊𝒛, 𝑨𝒍𝒍𝒐𝒉 𝒇𝒂𝒛𝒍𝒊𝒅𝒂𝒏 𝒅𝒆𝒃 𝒃𝒊𝒍𝒊𝒏𝒈. 𝑵𝒆𝒌𝒊 𝒌𝒂𝒎𝒄𝒉𝒊𝒍𝒊𝒌𝒍𝒂𝒓 𝒃𝒐'𝒍𝒔𝒂, 𝒌𝒂𝒎𝒊𝒏𝒂𝒏𝒊𝒏𝒈 𝒆'𝒕𝒊𝒃𝒐𝒓𝒔𝒊𝒛𝒍𝒊𝒈𝒊𝒈𝒂 𝒚𝒐'𝒚𝒊𝒏𝒈...
13.1K views@onalarkanali, 16:02
Buka / Bagaimana
2024-04-01 15:17:14 Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўлган одатлардир! Балким хали тамоман унут бўлмагандир... Қанийди...
Мудом олдинга интилиш яхши, лекин ўтган кунларимизда нималаримиздир қолиб кетаётгандек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин... 

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
15.2K views@onalarkanali, 12:17
Buka / Bagaimana
2024-04-01 13:31:59
“Лайлатул Қадр” – қандай кеча?  

Бу кеча – “белгилаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кечадир.

Бу кеча  «... минг ойдан яхшироқдир»  (Қадр, 3).

Қадр кечасини
1000 ойи – 84 йилга тенг.
84 йили – 30000 кунга тенг.
бир соати – 3780 кунга тенг.
бир дақиқаси – 63 кунга тенг

Дўстларингизга ҳам эслатинг!

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
14.0K viewsАбдуҳаким Ҳикматов, 10:31
Buka / Bagaimana
2024-03-30 13:16:50
Юракни тешиб ўтадиган шеър. Сизга ҳам илиндик

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
25.7K views@onalarkanali, 10:16
Buka / Bagaimana
2024-03-30 13:16:50
БИЗЛАРНИ ЖАННАТДА ЖАМЛАСИН РОББИМ...




https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
14.8K views@onalarkanali, 10:16
Buka / Bagaimana
2024-03-30 13:05:02
РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.
14.6K views@onalarkanali, edited  10:05
Buka / Bagaimana
2024-03-30 09:45:57
Тутган рўзамни ярми сизники.

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
16.5K views@onalarkanali, 06:45
Buka / Bagaimana
2024-03-26 02:58:58
Каналимиздан узоклашманг

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
14.4K views@onalarkanali, edited  23:58
Buka / Bagaimana
2024-03-26 02:45:31
Яна тун ўтдию,  яна тонг отди...
Роббим сизни ўзи ҳоҳлаб уйғотди...

Берилди сиз учун яна бир имкон...
Ризқингизга очиқ яна дастурхон...

Шукр этинг,  танда куч бор, қувват бор...
Яна икки қўлу-оёқ ҳизматкор...

Лабингиздан мудом закот табассум...
Аҳир шундоқ бўлур-бандада удум...

Кафтингизда дуо,  тилларда зикр,
Ақлингиз жойида,  қиляпсиз фикр...

Дўстим,  эрта нима бўлади билмам...
Бугунни йўқотиб унга шошилмам...

Келинг, дуо қилинг Аллоҳ йўлида,
Турибмиз-яхши кун,  яхши ойида...

Яхшилар кўпайсин, ёмонга инсоф...
Омонат бу жонга қилмайлик ҳилоф...

Дўстга зор бўлмайлик,  душманларга хор...
Банда ким бўлса ҳам, унга Аллоҳ бор...

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

 
https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
16.4K views@onalarkanali, 23:45
Buka / Bagaimana
2024-03-25 23:03:24
Дарровда Рамазон ойининг 16-кунига ҳам етиб келибмиз...

Рамазон ойини соғиниб, саҳарлик қилаётган каналимиз аъзоларига Ассалому алайкум!

Тутаётган рўзаларимизни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин!

Рамазон ойининг 16 куни барчамизга муборак

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
13.6K views@onalarkanali, 20:03
Buka / Bagaimana